Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»

 

ЎзР Президентининг 2021 йил 28 июндаги ПФ-6252-сон Фармонига

1-ИЛОВА

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг ҳамда мамлакатни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим шартларидан ҳисобланади.

Экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, оммавий қирғин қуролини тарқатиш таҳдидлари, айниқса, сўнгги йилларда кучайиб, янги шакл касб этмоқда.

Мамлакатни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичида давлат ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини ислоҳ қилиш борасидаги вазифаларни самарали амалга ошириш, молия тизими барқарорлигини таъминлаш жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

Шу билан бирга жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда – ФАТФ) стандартларига, шунингдек, халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштириш зарур.

Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси (кейинги ўринларда – Стратегия) ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Стратегия жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги таваккалчиликларни, шунингдек, миллий тизимни ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор йўналишларини белгилайди.

 

2-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини (кейинги ўринларда – миллий тизим) янада мустаҳкамлаш Стратегиянинг асосий мақсадидир.

Қуйидагилар Стратегияда белгиланган мақсадга эришишнинг вазифалари ҳисобланади:

миллий тизимни халқаро ҳужжатларга ва андозаларга мувофиқлигини таъминлаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларининг барвақт профилактикасини таъминлаш;

республиканинг молия тизимини ҳар қандай жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш ҳамда янада мустаҳкамлаш;

республика ҳудудида терроризм хавфларини камайтириш, экстремизм, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатларига барҳам бериш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасига жалб этилган давлат органлари, молиявий ва номолиявий ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш;

хорижий давлатлар, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш;

ахборот алмашинуви ҳамда маълумотларга ишлов беришнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали мавжуд хавф-хатарларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш.

 

3-БОБ. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ

Миллий тизим жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган.

Миллий тизим терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш стратегиясининг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда миллий хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

Бу борада мустаҳкам ҳуқуқий база ҳамда институционал тузилма яратилган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва чора-тадбирларни ташкиллаштиришга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳамда Идоралараро комиссия ташкил этилган.

Соҳадаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда 100 га яқин бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Бундай жиноятларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш, ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш тадбирларига 20дан ортиқ давлат органлари ҳамда 7 мингдан зиёд пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар жалб этилган.

Хорижий давлатларнинг махсус ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид 17 та келишувлар имзоланган, «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳи доирасида 162 та хорижий давлатнинг ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилинмоқда.

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг тўлақонли аъзоси сифатида фаол иштирок этиб келинмоқда ҳамда мазкур ташкилотга аъзо-давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган.

 

4-БОБ. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАР

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар миллий ва глобал хавфсизликка жиддий таҳдид солиши билан бирга давлат ва унинг иқтисодий институтларининг нормал фаолият кўрсатишига, молия тизими барқарорлигига ҳамда давлатнинг халқаро майдондаги обрўсига таъсир кўрсатади.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимида қуйидаги таваккалчиликлар мавжуд:

а) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги таваккалчиликлар:

ялпи ички маҳсулотда яширин иқтисодиёт улушининг юқорилиги;

сохта тадбиркорлик фаолиятини юритиш ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан сохта молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатларнинг мавжудлиги;

коррупция, божхона ва солиқ соҳасидаги жиноятлар, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятларнинг сақланиб қолиниши;

нақд пул билан боғлиқ тўловларнинг кенг тарқалганлиги ҳамда трансчегаравий пул ўтказмаларининг юқорилиги;

б) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги таваккалчиликлар:

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатлардаги турли экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолиши;

террорчиларнинг катта молиявий харажатлар талаб қилмайдиган индивидуал террорчилик ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ янги усулларга ўтиши;

террорчилик фаолиятини молиялаштириш учун янги молиявий воситалар ва технологиялардан, шу жумладан молиявий операциялар иштирокчиларининг махфийлигини таъминлаш имконини берадиган «краудфандинг» усулларидан кенг фойдаланилиши.

 

5-БОБ. СТРАТЕГИЯНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Стратегияда белгиланган мақсадларга эришиш учун қуйидагилар Стратегияни амалга оширишнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган таваккалчиликларни камайтириш ҳамда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш;

ушбу соҳадаги миллий тизимнинг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, ФАТФ стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлаш;

мазкур соҳадаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда тизимли мулоқотни йўлга қўйиш;

соҳадаги барча статистик маълумотларнинг яхлит тизимини шакллантириш, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот алмашинуви самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;

соҳага жалб қилинган давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш.

 

6-БОБ. СТРАТЕГИЯДА БЕЛГИЛАНГАН УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МЕХАНИЗМИ

Стратегияда белгиланган устувор йўналишлар қуйидаги механизмлар асосида амалга оширилади:

а) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида миллий даражада аниқланган таваккалчиликларни камайтириш ҳамда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш йўналишида:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш самарадорлигини ошириш;

халқаро шартномаларда белгиланган мажбуриятларни, шу жумладан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи, шунингдек, «Эгмонт» молиявий разведка бўлинмалари гуруҳи фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажариш;

иқтисодиётда яширин айланмани қисқартиришга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш;

миллий тизим, унинг алоҳида элементлари ва механизмлари самарадорлигини баҳолашнинг илмий асосланган сон ва сифат кўрсаткичларини белгилаш;

б) миллий тизимнинг халқаро ҳужжатларга мувофиқлигини, шунингдек, ФАТФ стандартлари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига имплементация қилинишини таъминлаш йўналишида:

қонунчилик ҳужжатларини жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;

ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш;

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатишга алоқадор шахсларнинг операцияларини тўхтатиб қўйиш ва (ёки) пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш билан боғлиқ резолюциялари ижросини кечиктирмасдан таъминлаш мақсадида пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга ушбу резолюцияларни юбориш механизмини такомиллаштириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижаларини давлат органлари ва хусусий секторга етказиш тартибини такомиллаштириш;

«оммавий мансабдор шахс» тушунчасини қонун ҳужжатлари билан белгилаш ҳамда оммавий мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва оммавий мансабдор шахсларга яқин шахслар томонидан амалга оширилаётган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни аниқлаш ва кенгайтирилган мониторинг ўтказиш чора-тадбирларини белгилаш;

таваккалчиликлар гуруҳига мансублигига қараб мижозларни ўрганиш ва уларнинг шахсига аниқлик киритишнинг дифференциялашган ёндашувини қўллаш чораларини кўриш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича юридик шахсларнинг жавобгарлигини қонун ҳужжатлари билан белгилаш ҳамда улар фаолиятининг шаффофлигини таъминлашга доир халқаро стандартлар имплементация қилинишини таъминлаш;

бенефициар мулкдорларни аниқлаш ва индентификация қилиш мақсадида пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан бенефициар мулкдорлар ҳақидаги маълумотларни олиш механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

мижозлар ва бенефициар мулкдорларнинг шахсига аниқлик киритиш тартибини, шунингдек, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича кенгайтирилган чора-тадбирлар қўллаш тизимини такомиллаштириш;

крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахсларга ва крипто-активлар соҳасидаги хавф-хатарларга нисбатан таваккалчиликларга асосланган ёндашувни қўллаш методикасини ишлаб чиқиш;

молиявий хизматларнинг янги турлари ва молиявий ташкилотлар, шунингдек, оммавий мансабдор шахслар бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини доимий ва тизимли равишда баҳолаш чораларини ишлаб чиқиш;

экстремистик фаолиятга алоқадор шахсларнинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) ишга солмай тўхтатиб қўйиш, тиклаш ҳамда улардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилиш;

в) соҳадаги жиноятларнинг барвақт олдини олиш борасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг жавобгарлигини кучайтириш йўналишида:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида молиявий тергов ўтказиш тартибини ҳамда предикат жиноятлар тоифасини белгилаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги жиноятларни аниқлаш, фош этиш ва тергов қилиш методикасини такомиллаштириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, шу жумладан, бундай тоифадаги жиноятларни малакалашнинг ягона ёндашувини жорий этиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида яхлит ахборот тизимини яратиш орқали миллий тизимга кирувчи давлат органлари, ташкилотлар ва мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш;

пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар устидан назоратнинг самарали механизмини жорий этиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ таваккалчилик даражаси юқори бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жавобгарликларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда бундай ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш;

назорат қилувчи, лицензияловчи ва рўйхатдан ўтказувчи органларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан риоя этилишини мониторинг ва назорат қилиши механизмини такомиллаштириш;

г) халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда тизимли мулоқотни йўлга қўйиш йўналишида:

жиноий фаолиятдан олинган мол-мулкни қидириш, хатлаш, мусодара қилиш ҳамда хориждан активларни қайтариш борасида хорижий давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ихтисослашган халқаро ва минтақавий ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш;

хорижий давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш;

Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи доирасида хорижий давлатлар билан ҳамкорликда миллий тизим самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш;

д) соҳадаги барча статистик маълумотларнинг яхлит тизимини шакллантириш, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот алмашинуви самарадорлигини оширишда замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш йўналишида:

миллий, минтақавий ва халқаро миқёсда ахборот алмашиш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш борасида махсус ваколатли давлат органининг ахборот-технологиялари бўйича имкониятларини кенгайтириш;

давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали ўзаро ахборот алмашиш самарадорлигини янада ошириш;

давлат органлари, шу жумладан пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ўртасида ахборот алмашиш соҳасида маълумотларни ҳимоя қилиш талабларига риоя этиш тартибини такомиллаштириш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни саралаш ва қайта ишлашни автоматлаштириш учун дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;

е) соҳага жалб қилинган давлат органлари ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, шунингдек, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларини ўқитиш ҳамда қайта тайёрлаш йўналишида:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида иштирок этиб келувчи давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини мунтазам равишда ошириш чораларини кўриш;

махсус олий таълим муассасаларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш тизимини жорий этиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда касбий стандартларни жорий этиш;

халқаро миқёсда тан олинган ACAMS, ACCA, CFE ва бошқа ташкилотлар имкониятларидан фойдаланиш, мазкур дастурлар доирасида малака оширишни йўлга қўйиш.

 

7-БОБ. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР

Стратегия доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларнинг қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиниши таъминланади ҳамда миллий қонунчилик такомиллаштирилади;

ушбу соҳадаги халқаро мажбуриятларни бажариш юзасидан қонунчилик ҳужжатларидаги камчиликлар бартараф этилади, халқаро ташкилотларнинг тавсияларини бажариш самарадорлиги оширилади;

миллий тизим янада мустаҳкамланади ҳамда молиявий сектор барқарорлиги таъминланади;

республиканинг халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича кўрсаткичлари яхшиланади.

 

*Ушбу Фармон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 29.06.2021 йилдан кучга кирди.

**Фармонга 2–5-иловалар «СБХ»да берилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 761 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика