Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Божхона

Маркаланмаган тамаки

 

Амалдаги қонунчиликка кўра 2021 йил 1 февралдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларни олиб кириш, ишлаб чиқариш ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотишнинг олдини олиш божхона органларининг вазифаларидан бири этиб белгиланган.

 

Бу борада божхоначилар томонидан мамлакатимизга махсус акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда. Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ҳудудида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланувчи фуқароларни аниқлаш мақсадида олдиндан олинган маълумотга асосан тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида Самарқанд шаҳри Чўлпон кўчасида фуқаро Н.Н. тадбир иштирокчиларига икки дона «Милано» ва «Mond» номли катта ҳажмдаги қутиларда жами 1 000 қути тамаки маҳсулотини сотмоқчи бўлганда тўхтатиб қолинди.

Н.Н.га тегишли бўлган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон Республикаси акциз маркалари билан маркаланмаган жами қиймати 10,5 млн сўмлик «Милано» ҳамда «Mond» номли тамаки маҳсулотлари эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати. 

Прочитано: 259 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика