Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Бухгалтерга ёрдам

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам қандай тўланади

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида моддий ёрдам кўрсатилишини буйруқ асосида амалга оширинг.

Ҳар бир ходимдан ариза талаб қилиш керак бўлмайди.

Бундай моддий ёрдам тўланиши тартибини корхонанинг локал ҳужжати орқали тасдиқлаб қўйинг. Унда кимлар – корхонанинг барча ходимлари ёки айрим тоифадаги ходимлар моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эгалигини кўрсатасиз.

 

Вазият. ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллаган ҳолда, ҳар ойда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам бериш

Корхона раҳбари асосий иш жойи бўйича ишлайдиган корхонанинг барча ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишларига ҳар ойда МҲТЭКМнинг 0,35 миқдорида моддий ёрдам тўлашга ва ЖШДС бўйича календарь йил учун МҲТЭКМнинг 4,22 бараваригача имтиёзни қўллашга қарор қилади.

Қонунчилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам кўрсатилишининг даврийлиги ва вақтини тартибга солмайди. Шунинг учун, сиз буни ҳар ойда амалга оширишга ҳақлисиз.

Корхонанинг локал ҳужжатида моддий ёрдам тўланиши тартибини ёзиб қўйинг.

 

ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммасини аниқлаш учун қуйидаги асосларга мувофиқ ходимга тўланган суммаларни жамини ҳисоблаб боринг (агар улар мавжуд бўлса):

ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ кўрсатиладиган;

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган.

 

Сиз ушбу тўловларга, агар уларнинг умумий суммаси МҲТЭКМнинг 4,22 бараваридан ошмаса, ЖШДС солмаслик ҳуқуқига эгасиз. Ортиқча суммадан солиқни тўлайсиз.

 

Мисол. Ходимга тўланган моддий ёрдам суммаси имтиёзли миқдордан ошиб кетди.

Корхона 2021 йилда ходимга моддий ёрдамни йил бошидан қуйидагича тўлайди:

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун февралда – 3 736 500 сўм (МҲТЭКМнинг 5 баравари);

● бола туғилиши муносабати билан июнда – 2 241 900 сўм (МҲТЭКМнинг 3 баравари).

Жами тўланган моддий ёрдам миқдори – 5 978 400 сўм (МҲТЭКМнинг 8 баравари).

Ушбу ҳолатда, МҲТЭКМнинг 4,22 бараваригача сумма ЖШДСга тортилмайди.

Солиқ солинадиган сумма 2 828 794 сўмни (5 978 400 – 747 300 х 4,22) ташкил этади.

Агар 2021 йил охирига қадар МҲТЭКМ суммаси ўзгарса, имтиёзли сумма қайта ҳисобланади.

 

Вазият. Байрамга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам бериш

Иш берувчи Хайит байрамига 2021 йил 19 июлда ходимларга текинга 3 кг дан гўшт тарқатади.

Ушбу ҳолатда ходимлар учун солиқ оқибатлари қуйидагиларга боғлиқ бўлади:

● ушбу операциянинг расмийлаштирилишига;

● жорий солиқ даврида ходимларнинг шунга ўхшаш даромадлари мавжуд бўлганлигига. 

 

Гўштни бепул тарқатишни расмийлаштиришнинг иккита варианти мавжуд:

1) байрамга совға сифатида.

Ходим учун моддий наф тарзидаги даромад юзага келади (СК 376-м., 1-қ., 2-б.).

Солиқ даври (календарь йил) мобайнида МҲТЭКМнинг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги ходимлар натура шаклида олган совғалар ЖШДСдан озод қилинади (СК 378-м., 10-б.).

2) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш тарзида моддий ёрдам кўрсатиш.

Ходим учун бошқа даромад юзага келади (СК 377-м., 10-б.). Бундай моддий ёрдам суммалари солиқ даври учун МҲТЭКМнинг 4,22 бараваригача ЖШДСга тортилмайди (СК 378-м., 1-б. 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон 2-б.).

Икки ҳолатда ҳам гўштни тарқатишдаги ходимларнинг даромадлари ижтимоий солиққа тортилмайди, чунки у меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди (СК 403-м.).

Икки ҳолатда ҳам, корхонанинг харажатлари, фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган бўлиб ҳисобланади (СК 317-м., 3-б., СК 317-м., 6-б.).

Ходимларга тарқатилган гўштнинг қиймати уни харид қилиш нархидан келиб чиқиб аниқланади.

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам қандай солиқларга тортилади

 

ЖШДС

Агар сиз ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун моддий ёрдам кўрсатсангиз, ЖШДС бўйича календарь йил учун МҲТЭКМнинг 4,22 бараваригача имтиёзни қўллашингиз мумкин.

 

Ушбу имтиёзли сумма қуйидаги турдаги моддий ёрдамлар учун умумийдир:

● ходимга меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёхуд соғлиғига бошқача тарзда шикаст етганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрсатиладиган;

● бола туғилиши муносабати билан кўрсатиладиган;

● ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан кўрсатиладиган;

● қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган. 

 

Шунинг учун, агар ходим бир неча асослар бўйича моддий ёрдам олса, имтиёзнинг умумий суммаси – календарь йил учун МҲТЭКМнинг 4,22 бараварига тенг.

Ортиқча сумма ЖШДСга тортилади, лекин ижтимоий солиққа тортилмайди.

Имтиёзни ҳисоблаб чиқиш учун МҲТЭКМ миқдори тўлов пайтига ҳисобга олинади. Имтиёзнинг якуний суммаси йил охиридаги МҲТЭКМдан келиб чиқиб аниқланади.

 

Ижтимоий солиқ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамнинг барча суммасига ижтимоий солиқ солинмайди, чунки у меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга кирмайди (СК 403, 404-м.).

 

Фойда солиғи

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамнинг барча суммаси фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегирилмайдиган харажат бўлиб ҳисобланади (СК 317-м. 3-б., 317-м. 6-б.). 

 

Қўшилган қиймат солиғи

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиб, корхона ундан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланмайди. Товарларни моддий ёрдам сифатида топшириш товарларни реализация қилиш бўйича айланма бўлиб ҳисобланади, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно (СК 239-м. 1-қ. 2-б.).

Бинобарин, солиқ солинадиган айланма мақсадида фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишда, корхона бундай товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади. Унинг топширилишида эса, ҚҚС корхона томонидан ҳисобланади ва тўланади.

Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинганда, корхона етказиб берувчига тўланган ҚҚСнинг суммасини ҳисобга олмаган бўлса ва у унинг таннархига киритилган бўлса, у ҳолда уни ходимларга топшириш ҚҚС солинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма бўлиб ҳисобланмайди (СК 239-м. 4-қ. 6-б.). 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам ҳисобда қандай акс эттирилади

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатларга киритилади ва корхонанинг бошқа операцион харажатлари таркибида акс эттирилади (Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом 2.3.9.4-б., 5.02.1999 й. 54-сон ВМҚга илова).

Бухгалтерия ҳисобида моддий ёрдамнинг ҳисобланиши ва тўланишини қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг

мазмуни

Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни ҳисоблаш


9430-«Бошқа операцион харажатлар»


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


ЖШДСни ушлаб қолиш (имтиёзли суммадан ошиб кетганда)


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


ШЖБПҲга мажбурий бадални ушлаб қолиш (имтиёзли суммадан ошиб кетганда)


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


6530-«Шахсий жамғариб бориладиган ҳисобрақамларга тўловлар»


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш тарзида моддий ёрдам бериш


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини балансдан ҳисобдан чиқариш


9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»


1090-«Бошқа материаллар»


Нақд пулда моддий ёрдам бериш


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар»


5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»


Моддий ёрдамни ходимнинг пластик картасига ёки банк ҳисобрақамига ўтказиш


6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


 

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш лозим

 

Ҳисобланган моддий ёрдам суммаларини қуйидагиларда акс эттиринг:

ЖШДС ва ижтимоий солиқ Ҳисоб-китобида (4-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.).

Фойда солиғи Ҳисоб-китобида (3-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.).

ЖШДС ва ижтимоий солиқ Ҳисоб-китобида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қуйидагича акс эттиринг:

 

Моддий ёрдам суммалари


Ҳисоб-китобда акс эттирилиши


Моддий ёрдамнинг жами суммаси


Ҳисоб-китобнинг 012-«Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар» сатрида, шунингдек Ҳисоб-китобга 6-иловада (шаблон файл)


Моддий ёрдамнинг имтиёзли суммалари


Ҳисоб-китобнинг 030-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари» сатрида;

Ҳисоб-китобга 2 «Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасининг 010, 020, 030-сатрларида

 

 

Фойда солиғи Ҳисоб-китобида моддий ёрдамнинг жами суммасини Ҳисоб-китобга 2 «Харажатлар» иловасининг 0118, 0120, 0121-сатрларининг 3 ва 4-устунларида акс эттиринг.

Александр НАВОТНИЙ,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи.

Татьяна БЕЛОУСОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 2432 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика