Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Бухгалтерга ёрдам

Қайта ишлашга олинган хом ашё бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади

 

Буюртмачига тегишли бўлган ва саноат қайта ишлови учун бошқа шахсга – қайта ишловчига – маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун берилган хом ашё ва материаллар давал деб ҳисобланади. Кейин қайта ишловчи томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар тузилган шартномага мувофиқ, буюртмачига қайтарилади. 

 

Агарда сиз қайта ишловчи бўлсангиз ва қайтариш шарти билан олинган хом ашёларни қайта ишлаш билан шуғуллансангиз, ҚҚСни қайта ишлаш бўйича ўз хизмат хақингиздан ҳисоб-китоб қиласиз. Давал хом ашёдан акцизости товарлар (09.12.2019 йилдаги ЎРҚ-589-сон Қонунга 8-илова) ишлаб чиқарилганда қайта ишлашга доир хизматларнинг қийматида акциз солиғини ҳам ҳисобга олинг (СК 248-м. 6-қ.) Давал хом ашё билан боғлиқ операцияларни Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ рўйхат рақами 2086, 15.03.2010 й.) мувофиқ расмийлаштиринг ва ҳисобга олинг.

Буюртмачи қайта ишловчига давал хом ашёсини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки юкхат орқали топширади (Низомга 1, 2-иловалар).

 

Вазият. Буюртмачи давал асосида берилаётган хом ашёга ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради.

Бундай хато шунга олиб келадики, ушбу операцияга давал хом ашё билан боғлиқ операция деб қаралмайди. Ҳисобварақ-фактура мол-мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганда расмийлаштирилиши сабабли, бу операция хом ашё реализцияси деб баҳоланади ва тегишли солиқ оқибатларига шунингдек, ҚҚС ҳисобланишига олиб келади.  

 

Қайта ишланган маҳсулотни буюртмачига қайтаришда, ўзингизнинг қайта ишлаш хизматингиз қийматига ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ҳисобварақ-фактура расмийлаштиринг. Ушбу ҳисобварақ-фактурада қайта ишлашга олинган хом ашё ва қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирманг. Қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотни топширилишини қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва қайта ишлашга олинган хом ашёни ишлатилиши тўғрисидаги ҳисобот билан расмийлаштиринг (Низомга 4, 5-иловалар).

Буюртмачига тақдим қилинадиган ҳисобварақ-фактурада қайта ишлаш хизматлари қийматида ушбу хизматларнинг шартномавий қиймати асосида ҳисобланган ҚҚСни кўрсатинг.

 

2022 йилдан бошлаб битим нархини белгилашда трансферт нархлари тўғрисидаги Низом қоидалари ҳисобга олиниши керак бўлади (30.12.2019 й. ЎРҚ-599-сон Қонун 6-м., СК VI бўлим).

 

Вазият. Қайта ишловчи – ҚҚС тўловчи давал хом ашёни қайта ишлаш бўйича буюртмани бажаради.

Ишлаб чиқарувчи корхона (қайта ишловчи) – ҚҚС тўловчиси, ҳақ эвазига хизматлар кўрсатиш шартномасига биноан, металл конструкцияларни ишлаб чиқариш учун қурилиш корхонасидан (буюртмачидан) қувурлар ва арматураларни олади.

Қабул қилиш-топшириш далолатномасига мувофиқ қувурлар ва арматуралар қиймати 20 000 минг сўмни ташкил қилади.

Шартномага илова қилинган калькуляцияга кўра, қайта ишловчининг қайта ишлаш хизматлари қиймати ҚҚСни ҳисобга олмаганда 3 500 минг сўмни ташкил этади, бухгалтерия маълумотлари бўйича хизматлар таннархи – 2 600 минг сўм.

Қайта ишловчи қайта ишлаш хизматлари қийматига 15 фоиз миқдорида ҚҚСни қўшиб беради (СК 258-м.) ва ушбу суммани буюртмачига тақдим этади: 3 500 х 1,15 = 4 025 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисобида давал материаллари ва уларни қайта ишлаш бўйича хизматлар қуйидагича акс эттирилади:

Хўжалик операцияларининг мазмуни


Сумма,
минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қайта ишлашга қабул қилинган, материаллар кирим қилинганда


20 000


003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»



Қайта ишлаш хизматлари учун 50% (4 025 х 50%) миқдоридаги бўнак олинганда


2 012,5


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»


Давал материалларни қайта ишлаш харажатлари кўрсатилганда


2 600


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»,

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»,

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»,

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»,

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар» ва бошқалар.

Қайта ишланган давал материаллари қиймати ҳисобдан чиқарилиб, қайта ишланган маҳсулотлар буюртмачига қайтарилганда


20 000



003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар»


Қайта ишлашдан олинган даромад акс эттирилганда


3 500


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»


Қайта ишлаш хизматларига ҚҚС ҳисобланганда (3 500 х 15%)


525


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


Қайта ишлаш хизматининг ишлаб чиқариш таннархи ҳисобдан чиқарилганда


2 600


9130-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»


2010-«Асосий ишлаб чиқариш»,

2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш»

Олинган аванс ҳисобга олинганда


2 012,5


6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


Пул маблағлари келиб тушганда


2 012,5


5110-«Ҳисоб-китоб счёти»


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда:

● Қайта ишлаш бўйича хизматлар қийматига буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ЭҲФ тизимида автоматик тарзда сотувлар реестрида акс эттирилади;

● ҚҚСсиз хизматларнинг реализация қиймати (3 500 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттирилади (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 20.10.2020 й.).

 

 

Давал хом ашёдан ва ўз хом ашёларидан фойдаланганда ҚҚСни ҳисоблаш

 

Маҳсулотларни ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) ҳам ўзининг хом ашёсидан ҳамда давал хом ашёсидан амалга оширилса, давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларнинг алоҳида ҳисобини юритиш лозим. Қайта ишловчи давал хом ашёсининг аналитик ҳисобини ҳар бир буюртмачи бўйича алоҳида юритади (2086-сон Низом 12-б.).

 

Вазият. ҚҚС тўловчи – корхона ўз хом ашёсидан маҳсулот ишлаб чиқаради, шунингдек буюртмачилар томонидан етказиб берилган давал маҳсулотларни қайта ишлайди.

ҚҚС тўловчиси бўлган тикувчилик корхонасининг – ҳисобот даврида соф тушуми 120 000 минг сўмни ташкил этади, шу жумладан:

● давал хом ашёсидан тикилган буюмларга кўрсатилган тикувчилик хизмати – 20 000 минг сўм;

● ўз хом ашёсидан буюм ишлаб чиқаришга (тикиш) – 100 000 минг сўм.

Хисобот даври натижаларига кўра, тикувчилик хизматларининг ишлаб чиқариш таннархи 22 000 минг сўмни ташкил қилиб, реализация қийматидан юқори бўлиб чиқади. Шу билан бирга, реализация қиймати бозор қийматига мос келади.

Ўзининг хом ашёдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг таннархи 75 000 минг сўмни ташкил қилиб, реализация қилинган қийматдан ошмайди.

Бундай вазиятда ўзингизнинг хом ашёдан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича харажатларнинг ва давал хом ашёсини қайта ишлаш учун кўрсатилган хизматлар бўйича харажатларнинг ҳисобини алоҳида-алоҳида юритинг.

Бюджетга тўланадиган ҚҚСни қуйидагича ҳисобланг:

● қайта ишлаш хизматлари бўйича – 20 000 минг сўмдан;

● ишлаб чиқариш бўйича – 100 000 минг сўмдан. 

 

Давал хом ашёдан акцизости товарларни ишлаб чиқаришда ҚҚС қандай ҳисобланади

 

Агар сиз давал хом ашёсидан ва материалларидан акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқараётган бўлсангиз, унда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага, қайта ишлаш қийматидан ташқари, СКнинг 40-бобига мувофиқ ҳисобланган акциз солиғи суммаси ҳам киритинг.

 

Вазият. ҚҚС тўловчи корхона давал хом ашёдан акцизости товарларни ишлаб чиқаради.

Корхона – ҚҚС тўловчиси давал хом ашёсидан (маиший полимер чиқиндилари, ишлатилган идиш ва қадоқлар) акциз тўланадиган маҳсулотлар – полиэтилен гранулаларини ишлаб чиқаради. Ҳисобот даврида буюртмачининг юкхати асосида 50 600 минг сўмлик хом ашё қабул қилинди. Корхона ундан маҳсулот ишлаб чиқариб, буюртмачига топширди. Олинган қайта ишланган материаллардан гранулалар тайёрлаш қиймати 30 200 минг сўмни ташкил этади.

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш учун олдин акциз солиғи суммасини ҳисобланг. Полиэтилен гранулалари 20% ставка бўйича акциз солиғига тортилади (СК 289-3 м.).

Қайтариб бериш шарти билан қайта ишланган хом ашё ва материаллардан ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган товарлар бўйича солиқ базаси акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқаришга доир ишларнинг қийматини ҳамда қайтариш шарти билан қайта ишланган хом ашё ва материалларнинг қийматини ўз ичига олади (СК 289-м. 5-қ.).

Шундай қилиб, акциз солиғи суммаси 16 160 минг сўмни ташкил этади ((50 600 + 30 200) x 20%).

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда қайта ишлаш қийматини ва акциз солиғи суммасини ҳисобга олинг. Давал хом ашёси қийматини энди ҳисобга олманг.

Шундай қилиб, ҚҚС суммаси 6 954 минг сўмни ташкил қилади ((30 200 + 16 160) x 15%).

Бухгалтерия ҳисобида давал хом ашёдан акциз тўланадиган товарларни ишлаб чиқаришда ҚҚС ва акциз солиғининг ҳисобланишини қуйидагича акс эттиринг:

 

Хўжалик операцияларининг мазмуни


Сумма,
минг сўмда


Счётлар корреспонденцияси


дебет


кредит


Қайта ишлашдан олинган даромад ифодаланганда


30 200


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»


Акциз солиғи ҳисобланганда


16 160


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


ҚҚС ҳисобланганда


6 954


 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (1-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.):

буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактура ЭҲФ тизимида автоматик тарзда сотувлар Реестрида акс эттирилади;

солиқ солинадиган базага қўшилган акциз солиғи суммаси (16 160 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0101-сатри 3-устунида акс эттиринг.

акциз солиғи суммасидан ҳисобланган ҚҚСни (16 160 х 15% = 2 424 минг сўм), ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг ­0101-сатри 4-устунида акс эттиринг.

ҚҚСсиз ва акциз солиғисиз реализация қиймати (30 200 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 0102-сатри 3-устунида акс эттиринг.

Қайта ишловчи – ҚҚС тўловчиси буюртмачи томонидан берилган давал хом ашёни қайта ишлаб буюртмани бажарди.

Дилшод СУЛТОНОВ,

молия вазири ўринбосари,

Ирина АХМЕТОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика