Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Мутахассис тушунтиради

Айланмадан олинадиган солиқ: курсдаги фарқлар қандай ҳисобга олинади

 

Ўтган йил якунлари бўйича салбий курс фарқи ижобийдан ошиб кетди. Бироқ, жорий йилнинг I ва II чораклари натижаларига кўра курсдаги ижобий фарқ салбийдан ошди. Ортган суммани бошқа даромадлар таркибига киритиш лозимми (айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-илованинг 0410-сатри)? Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби учун ижобий курс фарқи ошишини қандай тўғри ҳисобга олиш мумкин: ҳисобот даври – чорак бўйичами ёки солиқ даври – календарь йил бўйичами? 

 

 

Саволга «Norma» компанияси эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:

– Баланснинг валюта ҳисобварақларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти деб эътироф этилади (СК 463-м. 6-қ.).

Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобот даврида (I чорак, ярим йил, 9 ой, бир йил) ҳосил бўлган курс фарқларининг ижобий сальдоси солиқ солинадиган айланмага киритилади.

 

Мисол: Улгуржи савдо корхонасидаги курс фарқи билан боғлиқ кўрсаткичлар динамикасини (айланмадан олинадиган солиқ – 4%)

Корхонада I, II чоракда курсдаги ижобий фарқ мавжуд ва унга айланмадан олинган солиқ ҳисобланади. III чоракда курсдаги салбий фарқ юзага келди, шу боис 9 ойлик якунлари бўйича курс фарқларидан даромад суммаси камайтирилган. IV чоракда курсдаги салбий фарқ жамғарилган ижобий фарқдан ошган, шу сабабли йил якунларига кўра бундай даромад йўқ – 12 ой учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига ­(9-илова, АВ рўйхат рақами 3221, 24.02.2020 й.) ­1-илова «Жами даромадлар»нинг 0410-сатри тўлдирилмайди:

Давр

 

Курс фарқи (млн сўм)

 

Сальдо

 

Айланмадан олинадиган солиқ 4%лик ставкада (млн сўм)

 

Ижобий

 

Салбий

 

Чорак учун

 

Ҳисобот даври учун

 

I чорак

 

148

 

104

 

44

 

44

 

1,76

 

II чорак

 

54

 

25

 

29

 

73

 

2,92

 

III чорак

 

30

 

47

 

-17

 

56

 

2,24

 

IV чорак

 

20

 

77

 

-57

 

-1

 

 

Курсдаги салбий фарқнинг суммаси курсдаги ижобий фарқ суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаришда солиқ базасини камайтирмайди (СК 463-м. 6-қ.). Бизнинг мисолимизда салбий фарқ суммаси (1 млн. сўм) айланмадан олинадиган солиқнинг умумий базасини камайтирмайди.

Прочитано: 112 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика