Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Солиқ солиш

Чет эллик шахсларнинг хизматларига ҚҚС

 

Компаниямиз дастгоҳлар сотиб олди ва уларни олиб келиб ўз корхонасига ўрнатди. Дастгоҳларни созлаш-ишга тушириш хизматларига алоҳида шартнома тузилган. Хорижий компания дастгоҳларни монтаж қилиш ва ишга тушириш хизматларига ҳисобварақ-фактурани тақдим этди.

Биз қандай солиқларни тўлашимиз керак?

 

Хорижий ҳамкор созлаш ва ишга тушириш хизматларини кўрсатди

Норезидент томонидан ускунани монтаж қилиш (дастгоҳларни созлаш-ишга тушириш) хизматлари чет эл юридик шахсининг ҚҚС солинадиган айланмаси ҳисобланади, сабаби уларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланади. Мазкур ҳолатда солиқ мажбуриятларини ушбу хизматларни олувчи юридик шахс ҳисобланган солиқ агенти бажаради (СК 237-м. 1-қ. 3-б., 2-қ., 238-м. 1-қ. 1-б., 241-м. 3-қ. 2-б., 255-м. 1-қ.).

Контрактларнинг шартларига мувофиқ хизматлар ҚҚСни ҳисобга олмасдан тақдим этилса, ушбу хизматлар бўйича солиқ базаси солиқ агентлари томонидан кўрсатилган хизматларнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, солиқни ҳисобга олмасдан аниқланади. Бундай ҳолда солиқ агенти ҚҚСни мустақил тарзда ҳисоблаб чиқариши ва бюджетга ўтказиши шарт (СК 255-м. 7-қ.).

Ишлар якунланиб, бажарилган ишлар далолатномаси ёки шартномада белгиланган шунга ўхшаш ҳужжат имзолангандан кейин хизматларни олувчи хизматлар импортига бир томонлама ЭҲФни тақдим этади.

Солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига тегишли солиқ ҳисоботини тўлаш амалга оширилган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этиши шарт (СК 273-м. 4-қ.).

Чет эллик шахсларнинг хизматлари бўйича тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади (СК 266-м. 1-қ. 4-б.).

Норезидентнинг даромадларидан олинадиган солиқ (СК 50-боб)

Дастгоҳларни ишга тушириш-созлаш хизматлари ЎзР ҳудудида кўрсатилган.

Ишга тушириш-созлаш ишлари ярим йилдан ортиқ давом этадиган бўлса, хорижлик ҳамкорингиз ЎзРда доимий муассасани рўйхатдан ўтказиши лозим (СК 36-м. 3-қ. 2-б.).

Агар ДМ ташкил этилмаган бўлса, солиқ агенти, яъни хизматларни олувчи норезидентнинг даромадларидан солиқни 20%лик ставка бўйича ушлаб қолиши керак (СК 351-м. 2-қ. ­18-б., 353-м. 6-б.). Солиқ норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай, солиқ ҳисоботи эса солиқ агенти томонидан даромадлар тўланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этилади (СК 355-м.).

Солиқ агенти норезидент ЎзРнинг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистонда солиқ солинмайдиган даромад олган ҳолларда солиқни ушлаб қолмаслиги мумкин. Норезидент солиқдан озод этилиши учун резидентлик сертификатини тақдим этиши лозим (СК 354-м. 4-қ. 4-б., 358-м.).

Масалан, Германия корхонасининг фойдасига, агар ушбу корхона фаолиятини ЎзРда ДМ орқали амалга оширмаса, фақат Германияда солиқ солиниши мумкин (Битимнинг 7-м. 1-б., Берлин, 7.09.1999 й., 11.02.2000 йилдаги 40-II-сон ОМҚ билан ратификация қилинган). Даромадга ЎзРда солиқ солинадиган бўлса, Германияда солинадиган солиқлардан озод этилади (Битимнинг 23-м. 1-б. «а» кичик б.).

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 105 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика