Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Божхона

Бирининг «салласи»ни бошқасига кийгизиб…

 

«Тошкент-товар» ТИФ божхона постида бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди

 

Яширин иқтисодиётни қисқартириш бугун долзарб масалага айланган бўлиб, бу йўналишда божхона органларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Тошкент-товар» ТИФ божхона постида бир қатор божхона қонунбузилиши ҳолатларига чек қўйилгани бунга далилдир. Пост ходимлари Хитой давлатидан келтирилган қиймати 700 млн сўмлик томчилаб суғориш учун мўлжалланган мосламаларни божхона кўригидан ўтказганда товарларнинг ТИФ ТН кодлари нотўғри таснифланганини аниқлашди.

 Шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатда масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган салкам 52 минг долларлик сув насос ҳамда кир ювиш машиналари учун кўпикли идиш товарлари кўздан кечирилганда, 216 дона кир ювиш машиналари учун кўпикли идиш товарларининг кодлари нотўғри таснифлангани маълум бўлди. Натижада қиймати 86,4 млн сўмлик мазкур товарлар вақтинча сақловга олинди.

Яна бир ҳолатда юк контейнерида келтирилган 10 турдаги «хўжалик моллари» товарларининг божхона кўриги давомида қиймати 69,8 млн сўмлик 3 490 дона ошхона пичоқлари товарга оид юк ҳужжатларида кўрсатилмаганлиги ошкор бўлди.

Пост ходимларининг синчковлиги натижасида хориждан олиб келинган 5 номдаги автоаксессуар товарлари «қизил» йўлакда божхона назоратидан ўтказилганда, юк ҳужжатлари ҳамда божхона юк декларациясида қайд этилмаган 24,3 млн сўмлик 81 дона резина поллар борлиги маълум бўлди.

Ўтказилган яна бир божхона кўриги давомида оғирлиги 52,1 тонна бўлган доломит кукуни товарлари кўздан кечирилганда, кукунлар ортига яширилган, юк ҳужжатларида кўрсатилмаган 20 млн сўмлик 163 дона турли хўжалик товарлари фош бўлди.

Божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган божхона кўриклари давомида жами қиймати 900,5 млн сўмлик товар-моддий бойликларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келинишининг олди олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 114 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика