Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 27 / Божхона

Боғча – божхоначилардан туҳфа

 

Болалар тарбияси ҳар доим долзарб ва шарафли ишлардан бўлиб келган. Яхши шароитларга эга мактабгача таълим муассасалари, ўқув даргоҳларини барпо этиш, малакали педагоглар етиштириш бу борада амалга ошириладиган ишлардандир. 

 

 

Президентимизнинг жорий йил 15-16 апрель кунлари Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда вазирлик ва идораларга муайян топшириқ ва вазифалар берилди. Хусусан, Давлат божхона қўмитаси томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жорий йил якунига қадар Жомбой тумани «Ногахон» МФЙда 180-ўринли болалар боғчасини қуриш топшириғи  берилган эди.

Бугунги кунда 0,6 гектар майдонда тумандаги 5 та қишлоқ аҳолиси учун мўлжалланган замонавий икки қаватли болалар боғчасининг қурилишига тамал тоши қўйилди. Хайрли иш бошланишига бағишланган тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Якуб Мирзараҳимов, Жомбой туман ҳокими Қаюм Собиров, маҳалла оқсоқоллари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди.

Боғча биносини 153 кун муддатда «Rеаl Innоvатsiоn Sтrоy» МЧЖ қурилиш ташкилоти томонидан қуриб битказиш режалаштиришган.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 283 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика