Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Иш вақтидан ташқари ишлар қандай расмийлаштирилади

 

Ходимни иш вақтидан ташқари ишларга буйруқ асосида ва албатта унинг розилиги билан жалб этинг (МК 124-м. 2-қ.). Бундай розиликни ходимнинг номидан бериладиган ариза шаклида  ёки буйруқда иш вақтидан ташқари ишларга жалб этишни қайд этиш билан расмийлаштириш мумкин.

 

Иш вақтидан ташқари ишнинг муддатини сурункасига 2 кун давомида кўпи билан 4 соат қилиб белгиланг (МК 125-м. 1-қ.). Масалан, биринчи кунида 3 соат ҳамда иккинчи кунида 1 соатдан. Ёки кунига 2 соатдан этиб белгиланг. 2 кун ичида 4 соатдан ортиқ иш вақтидан ташқари ишларга жалб этганлиги учун иш берувчи жавобгарликка тортилиши мумкин.

Меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда бир кунда икки соатдан ортиқ ишлаш мумкин эмас (МК 125-м. 1-қ.; Чекланган муддат, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 8-илова).

Иш вақтидан ташқари ишлар йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим (МК 125-м. 1-қ.).

Иш сменасининг муддати 12 соатдан иборат бўлган ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга қолдирманг. Улар учун бундай ишлаш тақиқланган (МК 124-м. 3-қ.).

Иш вақтидан ташқари ишлар камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланг (МК ­157-м. 1-қ.). Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Ходимнинг ёзма аризасига биноан тўлов ўрнига отгул берилиши ҳам мумкин. Сизда ходимнинг аризаси бўлмаса, бу текширувда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин (МК 157-м. 2-қ.; МЖТК 49-м.).

Ходим отгул тақдим этилиши тўғрисидаги илтимосини иш вақтидан ташқари ишлашга розилик билдирган аризасида қайд этиши мумкин.

Отгул ишдан ташқари вақтдаги ишларга тенг миқдорда берилиши лозим.

 

МИСОЛ. Иш вақтидан ташқари иш учун отгул тақдим этиш

Ходим бир ой мобайнида иш вақтидан ташқари 24 соат ишлади. Корхонада 8 соатлик иш куни билан 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Ходимга унинг розилиги билан кетма-кет 3 кун ёки келшилган ҳолда бошқа вақтда отгул берилиши мумкин (8 х 3 = 24).

 

Сизни отгул берилиши қониқтирмайдиган бўлса уни рад этишингиз мумкин. Сизга бунга мажбур эмассиз. Бу сизнинг ҳуқуқингиз.

Қуйидаги ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билан ёки ташаббусига кўра жалб қилишга йўл қўйилмайди:

1) ногиронларни, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса (МК 220-м. 5-қ.);

2) 18 ёшга тўлмаган шахсларни (МК 245-м.);

3) ҳомиладор аёлларни ва 14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни. Шу билан бирга ҳомиладор аёлларни ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни тунги ишларга жалб қилишга бундай иш она ва боланинг соғлиғи учун хавф туғдирмаслигини тасдиқловчи тиббий хулоса бўлган тақдирдагина йўл қўйилади (МК 228-м.).

Ишларни иш вақтидан ташқари ишларга киритиш учун ходимнинг иш режимини ва ишлаган соатларини ҳисобга олинг. Иш вақтидан ташқари ишлар:

белгиланган иш вақти нормасидан ошади;

асосий иш кунидан кейин бажарилади;

иш берувчининг фармойишига кўра белгиланади.

 

МИСОЛ. Иш вақтидан ташқари ишланган вақт ҳисоб-китоби

1. Ходим ҳафтасига 5 кун 8 соатдан ишлайди. Ҳафта охиригача у 40 соат ишлаган. 40 соатдан ортиқча ишланган қўшимча иш соатлари иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.

2. Ходим 5 кунлик иш ҳафтасида 6 соатлик қилиб қисқартирилган иш куни режимида ишлайди. Бир ҳафтада 30 соат ишлади. Бундан ортиқча ишланган иш соатлари иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади.

3. Ходимга ўзгарувчан график билан 5 кунлик 40 соатлик иш ҳафтаси белгиланган. Дастлабки 2 кунда – 6 соатдан, кейинги 2 кунда – 9 соатдан, жума куни 10 соат ишлаган. Чоршанбадан жумагача 8 соатдан ортиқ ишланган ишлар иш вақтдан ташқари ишлар ҳисобланмайди.

4. Ходим 8 соатдан 5 кун ишлаган. Меҳнатга ишбай ҳақ тўланади. Иш ҳажмини ошириш учун у ўз хоҳиши билан шанба куни ишга чиқди. Бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланмайди.

 

ВАЗИЯТ. Иш вақтидан ташқари ишлар қандай расмийлаштирилади ва тўлов қандай тўланади

Сотувлар бошқармаси бошлиғи кетма-кет 3 кун оғзаки фармойиш билан қўл остидаги ходимларни иш куни тугаганидан кейин электрон мижозлар базасини тўлиқ шакллантириш учун ишлашга олиб қолган. Бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланадими ва оширилган миқдорда ҳақ тўланадими?

Ҳа, бу иш вақтидан ташқари иш ҳисобланади, сабаби бу ишлар иш куни якунланганидан кейин иш берувчининг ташаббуси билан бажарилади. Мазкур ҳолатда ходимларни иш вақтидан ташқари ишларга жалб этиш тартиби бузилган: уларнинг розилиги олинмаган, ёзма буйруқ расмийлаштирилмаган. Вазиятни тўғрилаш учун ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш, ишлар учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари ишларга тенг миқдорда отгул тақдим этган ҳолда бир ҳисса ҳақ тўлаш лозим.

 

Александр Навотний,

Бадлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқармаси бошлиғи,

Ленара Хикматова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 902 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика