Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 17 / Кадрлар бўлими

Байналмилалчи жангчиларга имтиёзлар

 

Жисмоний шахс – байналмилалчи жангчи УМШда меҳнат шартномаси бўйича 7 йилдан буён ишлайди – иш графиги нормаси белгиланмаган, дам олиш ва байрам кунлари берилмайди. Меҳнат таътилида ушбу давр кўрсатилмаган.

1. У фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация олиш ҳуқуқига эгами?

2. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ байналмилалчи жангчига қандай имтиёзлар берилади? Қандай ташкилотлар ушбу имтиёзларни тақдим этиш ваколатига эга? 

 

– Аввало таъкидлаш жоизки, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ва мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар учун амал қилади (МК 3-м.).

 

1  Қонун ҳужжатларида «норма белгиланмаган иш куни» тушунчаси мавжуд эмас. МКнинг ­115-120-моддаларига мувофиқ иш жараёни ташкил этилиши лозим, бунда ташкилотда ўрнатилган ва меҳнат шартномасида қайд этилган иш режимига қараб дам олиш кунлари берилиши мажбурий ҳисобланади (МК 129-м.).

Иш ҳақини ҳисоблашда иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар, агар мазкур ишлар ходимнинг розилиги билан ташкил этилган ва мунтазам тусга эга бўлса, мажбурий тартибда ҳисобга олиниши лозим. Ташкилотлардаги ходимларнинг иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак, ҳозирги кунда ушбу миқдор 747 300 сўмни ташкил этади ва бирор-бир юқори миқдор билан чекланмайди (МК 130–132, 153, 157-м.).

Истисносиз барча ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда, яъни ишдан бўшатилганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун ҳамда ходимларнинг хоҳишига кўра иш даврида 15 иш кунидан ортиқча қисми учун, агар назарда тутилган бўлса, пуллик компенсация тўланади (МК 133, 134, 151-м.).

Шахс иш жойида йўқотилган ҳуқуқларини тиклаш учун ташкилот жойлашган жойдаги туман Бандликка кўмаклашиш марказига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.

 

2 Байналмилалчи жангчиларга улар уруш қатнашчиларига тенглаштирилганлиги сабабли бир қатор имтиёзлар берилади (Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахслар рўйхатининг «к» банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Низомга 1-илова). Қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

а) мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади. Мазкур имтиёз уруш қатнашчисининг тегишли гувоҳномаси асосида мол-мулк жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан берилади (СК 421-м. 1-қ. 2-б.);

б) ер солиғини тўлашдан озод этилади. Мазкур имтиёз уруш қатнашчисининг тегишли гувоҳномаси асосида ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан берилади (СК 436-м. 1-қ. 2-б.);

в) қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади (СК 380-м. 1-қ. 2-б.). Мазкур имтиёз иш ҳақи тўлашда қўлланилади;

г) шаҳар йўловчи транспортида (таксидан ташқари) бепул қатнаш ҳуқуқи берилади («Шаҳар йўловчи транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун). Имтиёз уруш қатнашчисининг тегишли гувоҳномаси асосида берилади;

д) уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун ҳар ойлик пуллик компенсация тўловлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 45%и миқдорида тўланади, бу 118 111,5 сўмни ташкил этади. Компенсация иш ҳақи билан бир вақтда тўланади (АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1-б. «а» кичик б., 3-б.);

е) иш стажидан қатъи назар, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа 100% миқдорда тўланади. Нафақа хўжалик юритувчи субъектларга ўз маблағлари ҳисобидан тўланади (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 1, 26-б.);

ж) Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан бепул тиббий ёрдам кўрсатилади. ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқа бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузуридаги тиббий кўрик комиссиясининг хулосасига асосан бепул даволаниш учун ордерлар берилади (26.02.2003 йилдаги ПФ-3214-сон Фармоннинг 10-б.; Тартибнинг 4-б., ВМнинг 8.06.2004 йилдаги 264-сон қарорига 2-илова);

з) амбулатор даволанишда имтиёзли равишда дори воситалари билан таъминланади. Ушбу таъминот амбулатория-поликлиника муассасалари орқали бериш ёки дорихоналар орқали амалга оширилади (Рўйхат, Низомнинг 3-б., ВМнинг 22.07.2013 йилдаги 204-сон қарорига 1, 2-сон иловалар);

и) 2 йилда бир марта Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг санаторияларига йўлланмалар тақдим этилади. Йўлланмалар таъминоти билан туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш марказлари шуғулланади (Йўриқноманинг 2, 3-б., 4-б. «б» кичик б., АВ томонидан 27.04.2012 йилда 2356-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ушбу рўйхат тугалланган ҳисобланмайди, қонун ҳужжатларида байналмилалчи жангчилар учун бошқа имтиёзлар ҳам назарда тутилган.

 

Валерия Ляндрес,
кадрлар хизмати ходими.

Прочитано: 354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика