Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 16 / Истеъмолчи бурчаги

«Damas» ўрнига – «Damas»

 

Орзиқиб кутилган янги «Damas-2» ўз вақтида келтирилгандан ҳамма бирдек хурсанд бўлган эди. Аммо бу кўтаринки кайфият автосалондан уйгача давом этди, холос. Кўринишидан ҳеч бир камчилиги сезилмаган машинанинг нуқсони бир зумда намоён бўлди…

 

 

Истеъмолчи вақтни бой бермай, эртаси куниёқ бу ҳақда мурожаат қилиб, автомашинадаги нуқсонни бартараф этишларини талаб қилади. Аммо орадан икки ҳафта ўтса ҳамки, унга тайинли жавоб берилмайди. Таъмирлаш амалга оширилмаганидан кейин истеъмолчи М.Ж. «Damas» учун тўлаган пулини қайтаришларини сўрашга мажбур бўлади. Ҳар иккала талаби бажарилмагач, истеъмолчи ўз манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий тузилмасига мурожаат қилади. Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий тузилма томонидан «Uzavto motors» АЖга истеъмолчи билан тузилган шартнома шартлари бузилаётганлиги бўйича сўров хати юборилди. Автомобилдаги нуқсонни аниқлаш учун биринчи навбатда «PIT STOP MOTORS» МЧЖ диллерлик корхонаси томонидан автомобиль сотув олди кўриги ўтказилди. Ҳақиқатан ҳам олди эшикда жиддий нуқсони – оралиқ борлиги аниқланди. Шундай сўнг ҳудудий тузилма кўмаги билан «Damas» автомашинаси «Lux Auto Motors» МЧЖ автосалони томонидан сифатлисига алмаштирилиб, қайта расмийлаштирилди.

 

Маълумот ўрнида: ҳуқуқлар тикланишида Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 11, 14, 15 ва ­23-моддалари. Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари (13.02.2003 йилдаги 75-сон ВМҚ билан тасдиқланган) «ёрдамга» келди. 

Прочитано: 372 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика