Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 16 / Истеъмолчи бурчаги

Уй «туя гўштини еган экан»…

 

Истеъмолчи Фарғона шаҳридаги Ойбек кўчасида янги қурилаётган уй сотиб олиш учун 2019 йил бошида пудратчи билан шартнома тузган ва ушбу шартнома асосида 115 млн сўм миқдорида тўловни амалга оширади. Шартнома бўйича қурилиш ишлари 2020 йил охирида якунланиши керак эди, аммо…

 

Орадан бир йил ўтса-да, пудратчи томонидан мазкур уй битказиб берилмайди ва бу истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлади. Шу сабабли фуқаро хонадон учун тўланган пулларни қайтариб беришни талаб қилади, бироқ унинг талаби ҳам қондирилмади.

Умидсизликка тушган истеъмолчи Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий тузилмасига мурожаат қилади. Агентлик ходимлари мазкур муаммони батафсил ўрганиб чиқади ва фуқаронинг талаби бўйича унга пудратчи ташкилот томонидан 115 млн сўм миқдоридаги пуллари қайтариб берилди.

 

Маълумот учун: Агар ижрочи шартномани ижро этишга ўз вақтида киришмаса ёки шартноманинг белгиланган муддатда бажарилмаслиги аён бўлиб қолса, истеъмолчи ишни бажариш, хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномадан воз кечишга ва етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли («Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси).

Прочитано: 314 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика