Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 16 / Истеъмолчи бурчаги

Ўзи йўқнинг – кўзи йўқ(ми?)

 

ёки онлайн дўкондан сифатсиз харид

 

Замонавий ахборот технологиялари ривожланган бугунги даврда онлайн дўконлар орқали харидлар сони ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда.

 

Қамаши туманида истиқомат қилувчи фуқаро Б.Х. «La SenYoRa» номли интернетдаги онлайн дўкондан елкани тўғри тутишга мўлжалланган корсет учун буюртма берган, аммо маҳсулот ҳеч қанча вақт ўтмасдан сифатсиз ҳолга келиб қолган. Мазкур муаммо бўйича мурожаатчи бир неча маротаба онлайн дўконга мурожаат қилган бўлса-да, бу самара бермаган, натижада мурожаатчи Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилишга мажбур бўлган.

Ҳудудий бошқарма масъул ходимларининг мурожаат бўйича тегишли ўрганишлар олиб бориши оқибатида интернет дўкон маъмурияти томонидан маҳсулот янгисига алмаштириб берилишига эришилди.

 

Маълумот ўрнида. «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддасига кўра нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли:

товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш;

товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш;

товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш;

харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;

шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш.

Прочитано: 290 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика