Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 16 / Истеъмолчи бурчаги

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарори бекор қилинди!

 

Монополияга қарши курашиш қўмитасига Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани, Халқабод маҳалласида жойлашган «Акбар Анвар Келажаги» МЧЖдан мурожаат келиб тушган.

 

Мурожаатда 2020 йилнинг 29 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Бандихон тумани «Бектепа» маҳалласидаги кичик саноат зонаси ҳудудини 1,046 км автомобиль йўли қурилиши билан ободонлаштириш объекти бўйича тендер савдолари бўлиб ўтганлиги, савдоларда «Акбар Анвар Келажаги» МЧЖ ғолиб деб топилганлиги, бироқ Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2020 йил 10 ноябрдаги 139/VI-16-сонли қарори билан мазкур объектнинг қурилиши асоссиз равишда бошқа корхонага берилганлиги сабабли ушбу ҳолатни ўрганиб, корхонага амалий ёрдам бериш сўралган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Кенгашнинг юқоридаги қарори билан мазкур объектнинг қурилиши бошқа корхонага берилганлиги «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талабларига зид эканлиги аниқланди. Хусусан, унинг 12-моддасига асосан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш, молиявий маблағларнинг манбаларини танлаш ва улардан фойдаланиш йўналишларининг афзаллиги тўғрисида хўжалик юритувчи субъектга кўрсатмалар бериши, айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни асоссиз равишда бериши, айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти учун бошқа камситувчи ёки имтиёзли шартлар (шароитлар) белгилаши тақиқланади.

Қонуннинг 14-моддасига биноан эса танлов (тендер) савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар, шу жумладан, савдолар ўтказишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини бузиш, савдолар иштирокчиларини асоссиз равишда четлаштириш тақиқланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган монополияга қарши талабларнинг бузилиши танлов (тендер) савдоларининг қарорларини ва шу савдолар натижалари бўйича тузилган шартномаларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан белгиланган тартибда бекор қилиниши белгиланган.

Қўмита томонидан Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилиниб, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 139/VI-16-сонли қарорини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилиши ҳамда Кенгашга келгусида бундай қарорларни қабул қилмаслик юзасидан тегишли кўрсатма бериш сўралган.

Сенат мазкур масалани ўрганиб чиқиб, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан қонунчилик талабларига зид равишда қарор қабул қилинганлиги ўз тасдиғини топган ва ушбу қарор бекор қилинган.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати материаллари асосида тайёрланди.

antimon.gov.uz

Прочитано: 309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика