Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 16 / Истеъмолчи бурчаги

Ноҳалол харид

 

Харид комиссиясининг қарори бекор қилиниб, бюджетга 1 млрд сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди.

 

Қўмитанинг ҳудудий бошқармасига «Easy-Contract» МЧЖнинг Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2020 йил 11 декабрдаги тиббий жиҳозларни (асбоб-ускуналар) харид қилиш бўйича танлов савдолари Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига зид равишда ўтказилганлиги тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Мурожаатда келтирилган ҳолатларни ўрганиш натижаларига кўра, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси бошланғич қиймати 1 224 000,0 минг сўмлик тиббий жиҳозларни харид қилиш бўйича савдолар ўтказилиши тўғрисида 2020 йил 1 декабрда dxarid.uzex.uz Товар хом ашё биржасининг давлат харидлари бўйича электрон савдосига эълон жойлаштирганлиги, бироқ «Easy-Contract» МЧЖнинг тижорат таклифлари Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2020 йил 9 декабрда қабул қилиб олинган бўлса-да, 2020 йил 11 декабрда ўтказилган танлов савдоларида харид комиссияси томонидан мазкур тадбиркорлик субъектининг тижорат таклифлари кўриб чиқилмаганлиги ва баённомада акс эттирилмаганлиги натижасида «Easy-Contract» МЧЖ танлов савдосидан асоссиз равишда четлаштирилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси харид комиссияси «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси талабларини бузган деб топилди. Натижада харид комиссиясига қонунчилик талаблари бузилишини тўхтатиш ва ўтказилган танлов савдолари бўйича харид комиссиянинг 2020 йил 11 декабрдаги қарори (баённомаси)ни ва савдо натижалари бўйича тузилган шартномани ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида кўрсатма берилди.

Кўрсатма талаблари асосида харид комиссиясининг юқоридаги қарори ва савдо натижалари бўйича ғолиб деб топилган талабгор билан тузилган шартнома бекор қилиниб, 1 млрд 113 млн 922 минг сўмлик маблағ бюджетга қайтарилди.

Прочитано: 86 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика