Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 16 / Истеъмолчи бурчаги

«Хам хам» билан «Yam yam» бир нарса эмас

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига болалар учун маккажўхори таёқчаларидан «ХАМ ХАМ» ширинлигини (Интеллектуал мулк агентлиги томонидан MGU 36203-сонли гувоҳнома берилган) ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Elit Golden Generation» МЧЖ ўзининг маҳсулотига якка тартибдаги тадбиркор «Муқумов Акмал Саиджонович» томонидан тақлид қилиниб, «YAM YAM» ширинлиги ишлаб чиқарилаётгани ва бу муаммони ҳал этишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат этди.

 

 

 

Машҳур болалар ширинлигига қилинган тақлид узоққа бормади.

Ўрганишлар жараёнида вилоятнинг Шаҳрисабз туманида жойлашган «Муқумов Акмал Саиджонович» ЯТТ «ХАМ ХАМ» маҳсулотининг қадоғига тақлид қилиб «YAM YAM» маҳсулотини ишлаб чиқараётгани аниқланган. Ўтказилган экспертиза маълумотларига кўра эса, мазкур ЯТТнинг маҳсулоти кўриниши, номи ва қадоғи билан ҳақиқатан «Elit Golden Generation» МЧЖ маҳсулотига жуда ўхшашлиги ва бу билан истеъмолчиларни адаштириши мумкинлиги тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига асосан, Қўмитанинг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан тақлидчига иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш кўрсатмаси берилди.

Тақлидчи кўрсатмани бажариб, ҳозирги кунда ўз маҳсулотини янги ном ва бренд билан ишлаб чиқармоқда.

Прочитано: 647 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика