Божхона органлари ходимлари қимматбаҳо металл ҳамда тошлардан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўймоқда.
Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келиб, «яшил йўлак» орқали ҳаракатланган У.З.нинг юклари тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Шунда ташрифчининг бу йўлак орқали ҳаракатлансам менга «оқ йўл» очилади, деган хом хаёли фош бўлди: унинг юклари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган 560 грамм оқ ва сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ДБҚ Ахборот хизмати.