Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 14 / Жавоб берамиз

Материалларни импорт қилишда божхона тўловлари

 

Хорижий корхона ҳайвонлар терисидан чарм тайёрлаш билан шуғулланади. Материалларни (кимёвий воситаларни) импорт қилишда 3.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарорга биноан божхона тўловларидан озод қилиш тарзидаги имтиёзга эга. Корхона ўзидаги кимёвий воситалардан фойдаланган ҳолда буюртмачининг материалларидан (давал хом ашёдан) маҳсулотлар ишлаб чиқармоқчи бўляпти.

Бунда имтиёз сақланиб қоладими?

 

– Чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2023 йил 1 январга қадар муддатда қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилган:

● фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;

белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этиш;

● юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда кечиктириш (3.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон қарорнинг 9-б.).

Шунингдек буюртмачининг материалларида (ҳайвонлар терисидан) чарм ишлаб чиқариш Президентнинг ПҚ-3693-сон қарорининг 9-бандида кўрсатилган фаолият турларига киритилади. Бинобарин, материалларни (кимёвий воситаларни) импорт қилишда божхона божидан озод қилиш тарзидаги имтиёз сақланиб қолади.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 47 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика