Тамаки маҳсулотларини юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар божхона органлари томонидан қаршиликка учрамоқда.
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида туманнинг Олмазор МФЙда яшовчи фуқаро М.О.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганда хонадон эгаси тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 20 млн сўмлик 2 000 қути тамаки маҳсулотларини ўз «кошонаси»дан «яма» сифатида фойдаланиб, ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жавоҳирбек КАРАМАТОВ,
ДБҚ Ахборот хизмати
катта инспектори.