Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 14 / Бухгалтерга ёрдам

Тўлаш муддати кечиктирилганда «импорт» ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Товарларни импорт қилишда ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади (СК 266-м. 1-қ. 3-б.). «Импорт» ҚҚСни тўлаш муддати кечиктирилганда ҳам солиқ БЮД расмийлаштирилган санада эмас, балки тўлаш санасида ҳақиқатда тўланган сумма миқдорида ҳисобга олинади (Низом 15-б., 10.02.2020 йилдаги 76-сон ВМҚ билан тасдиқланган). Бироқ, амалда импорт бўйича ҚҚС Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрига (Харидлар реестри, ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова, АВ рақами 3221, 24.01.2020 й.) божхона органлари маълумотлар базасидан БЮД расмийлаштирилган ойда – у тўланган-тўланмаганлигидан қатъи назар, киради, бу эса СК нормасига мувофиқ эмас.

Импорт бўйича ҚҚСни тўлаш муддати кечиктирилганда унинг ҳисобга олиниши ҳисоботда қандай акс эттирилади?

Масалага ДСҚнинг ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ­Беҳзод ИСАҚУЛОВ ойдинлик киритади: 

 

– Солиқ тўловчи тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқини олганда айнан импорт бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олиниши учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тўғри тўлдириш керак.

Ҳисоб-китобнинг электрон шаклларидаги ўзгаришлар туфайли иккита вазият юзага келиши мумкин:

1) импорт 2020 йил охирида, масалан, декабрда амалга оширилган, тўлаш муддати кечиктирилганини ҳисобга олганда ҚҚС тўлови 2021 йил февраль ойига тўғри келади;

2) импорт ва тўлаш муддати кечиктирилган ҚҚС тўлови 2021 йилга, масалан, тегишинча январь ва март ойларига тўғри келади.

 

1-вазият

2020 йил декабрда ҚҚСни тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқи олинган пайтда БЮД маълумотларига кўра ҳисоботда акс эттирилган импорт бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайдиган сумма сифатида Харидлар реестрининг 6 ва 7-устунларидаги маълумотлар 8 ва 9-устунларида такрорланиши керак эди. Муайян сабабларга кўра бундай қилинмаган бўлса, ҳақиқатда тўланмаган солиқ суммасини ҳисобдан чиқариб ташлаш учун Ҳисоб-китобни қайта топшириш керак.

2021 йил февраль ойида тўлаш муддати кечиктирилган ҚҚС суммасини тўлаш чоғида хизматлар импортига ўхшаш бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш керак. Тўланган ҚҚС суммаси Харидлар реестрида акс эттирилади ва СКнинг 266-моддасига мувофиқ ҳисобга олинади.

 

2-вазият

Импорт ҳам, ҚҚС тўлови ҳам 2021 йилда амалга оширилган бўлса, импорт бўйича ҚҚС уни тўлаш муддати кечиктирилганини ҳисобга олган ҳолда ҚҚС ҳисоб-китобига 3-«Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» илованинг 0608-«Тўланмаган солиқларни ҳисобдан чиқариш» сатрида акс эттирилади.

 

2021 йил январь ойида ушбу сатрда БЮДга мувофиқ тўлаш муддати кечиктирилган ҚҚСни акс эттириш керак. 3-илова ортиб борувчи якун билан тўлдирилиши сабабли, 2021 йил март ойи учун ҳисоботда «импорт» ҚҚС ҳақиқатда тўланганда 0608-сатрдаги маълумотларга тузатиш киритилади – тўланган ҚҚС суммаси «айирилади». Шу тариқа, СКнинг 266-моддасига мувофиқ айнан тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.

Прочитано: 404 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика