Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 14 / Жавоб берамиз

Доимий муассаса – бухгалтерия ҳисоби субъекти эмас

 

Солиқ инспекцияси доимий муассасадан 2020 йил учун молиявий ҳисоботни (1-сон ва 2-сон шакл) тақдим этишни сўраяпти.

ДМ томонидан солиқ органларига молиявий ҳисобот тақдим этилиши лозимми?

 

Йўқ, доимий муассаса (ДМ) томонидан солиқ органларига Бухгалтерия баланси ва Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилмайди (1, 2-иловалар, АВ рақами 1209, 24.01.2003 й.).

Солиқ органларига молиявий ҳисоботни юридик шахслар тақдим этадилар. ДМ юридик шахс ҳисобланмайди, мазкур тушунча солиқ солиш мақсадларига жорий қилинган. Чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман қайси доимий фаолият жойида амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф этилади (СК 36-м. 1-қ.).

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарида жойлашган шўъба корхоналари, ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари бухгалтерия ҳисоби субъектларидир.

Чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисоб юритади ҳамда ҳисобот тақдим этади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 1, 2-қ.).

Яъни ДМ бухгалтерия ҳисоби субъекти ҳисобланмайди. У Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини юритмайди. Молиявий ҳисоботларни тай­ёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асослар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг БҲМС, шу жумладан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш талаблари ДМга татбиқ этилмайди.

Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомда (АВ рақами 942, 3.07.2000 й.) солиқ органларига молиявий ҳисоботни тақдим этиши лозим бўлган ташкилотлар ва улар қандай муддатларда ҳисобот тақдим этиши белгиланган. Унда ДМ кўрсатилмаган.

Доимий муассаса солиқ даврининг якунларига кўра солиқ ҳисоботини тақдим этиш учун назарда тутилган муддатларда, солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги солиқ органига Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни ҳам (ихтиёрий шаклда) тақдим этади (СК 349-м. 2-қ.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 388 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика