Пастки қаватда квартирамнинг тагидаги квартирада 15 киши яшайди.
Қандай ҳолатларда фуқароларнинг яшаш ижтимоий нормалари қўлланилмайди?
– Мулкдор (мулкдорлар) ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни доимий рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга.
Қуйидаги фуқароларни доимий рўйхатга олишда Уй-жой кодексида белгиланган бир киши учун турар жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилмайди:
● эр-хотин – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;
● ота-оналар, фарзандлар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;
● бобо-буви, неваралар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;
● васийликдаги (ҳомийликдаги) ҳамда оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар – васий (ҳомий), тутинган ота ёки она доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;
● балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг рўйхатга олинган уй-жой майдонига;
● Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олинган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар – бир-бирининг доимий рўйхатга олинган уй-жой майдонига;
● илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар – олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;
● озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар – олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;
● муддатли ҳарбий хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар – олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига (Низомнинг 31-б.).