Корхонада душанбадан жумагача 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақани ҳисоблашда шанба ҳисобга олинадими?
– Йўқ, ҳисобга олинмайди. Корхонада душанбадан жумагача 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган бўлса, демак шанба ва якшанба дам олиш кунлари ҳисобланади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик оқибатида ўтказиб юборилган иш кунлари учун тўланади (АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 55-б.).
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.