Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 13 / Солиқ солиш

Муддатни кечиктиришда ҚҚСни ҳисобга олиш

 

Корхона импорт товарларини олиб киришда ҚҚСни кечиктириб тўлашдан фойдаланди. Корхонанинг товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларига ҚҚС солинади.

Бунда корхона ҚҚСни ҳисобга олиши мумкинми? 

 

Солиқ кодексида ҚҚС тўлаш муддати кечиктирилган ҳолатларда солиқ суммасини ҳисобга олишни тақиқлаш назарда тутилмаган.

Корхона товарларни импорт қилишда қуйидаги шартларни бир вақтда бажарган тақдирда ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин:

товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизмат кўрсатиш) билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш чоғида товарлардан фойдаланилганда реализация қилиш бўйича айланмасига солиқ солиниши, шу жумладан ноль ставка бўйича солиқ солиниши лозим бўлганда;

товарлар олиб кирилган (импорт қилинган) тақдирда ҚҚС бюджетга тўланганда (СК 266-м. 1-қ.).

Бинобарин, корхона ҚҚСни ҳақиқатда тўланган солиқ суммалари миқдорида ҳисобга олиши мумкин.

Прочитано: 348 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика