Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 13 / Солиқ солиш

Қарз беришда ЭҲФ тақдим этиш

 

Улгуржи савдо билан шуғулланадиган корхонамиз бошқа юридик шахсга қайтариш шарти билан йиллик 17% ставка бўйича 30 000 000 сўм миқдорида қисқа муддатли қарз берди. Яъни, шундай тарзда молиявий ёрдам кўрсатган ҳолда биз ушбу операциядан фойда кўрмаймиз, балки инфляция харажатларини қоплаймиз. Ҳар қандай хизмат фойда олиш мақсадида кўрсатилиши сабабли мазкур хизматга молиявий ёрдам сифатида қарамаймиз. Фойда бўйича ҳисоботда фоизлар суммаси фоизлар тарзидаги даромадлар сифатида кўрсатилган ҳамда уларга 15%лик ставка бўйича солиқ солинган.

Қарз ва у бўйича фоизлар суммасига ЭҲФ тақдим этилиши лозимми? Бу қайси солиқ ҳисоботида акс эттирилади? 

 

– Молиявий ёрдам бериш миллий валюта муомаласига оид операция ҳисобланади ва ҚҚС солиш объекти бўлмайди (СК 238-м. 3-қ. 4-б.). Қарз беришда ЭҲФ тақдим этилмайди.

Қарз шартномаси бўйича фоизларни ҳисоблаш ҚҚС тўлашдан озод этиладиган операция ҳисобланади (СК 244-м. 1-қ. 7-б.). Тегишинча, бундай операциялар бўйича фоизли даромад хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади ва у Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қуйидаги иловаларда ҚҚСдан озод этиладиган реализация қилиш бўйича айланмалар таркибида акс эттирилиши лозим:

ҚҚС ҳисоб-китобига 1-«Солиқ даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмалар» иловасида;

ҚҚС ҳисоб-китобига 2-«Солиқ даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича ҚҚС тўлашдан озод этилган ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган айланмалар» иловасида.

Қарз берувчи ҳисобланган фоизлар бўйича ҳисобварақ-фактура тақдим этиши лозим (СК 47-м.). Ҳисобварақ-фактура электрон шаклда тақдим этилади ва автоматик тарзда ҚҚС ҳисоб-китобига 5-«Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактураларнинг ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри» иловада акс эттирилади.

Қарз берувчининг фоизли даромади фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ.). Фоизли даромад суммаси Фойда солиғи ҳисоб-китобига 1-«Жами даромад» иловасида акс эттирилади (3-илова, рўйхат рақами 3221).

Прочитано: 335 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика