Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 13 / Солиқ солиш

УФдаги улуш камайтирилганда солиқ оқибатлари

 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона (МЧЖ) электр монтаж қилиш ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга оширади. МЧЖнинг ягона муассиси ЎзР норезиденти бўлган жисмоний шахсдир. Илгари устав фонди пул маблағлари ва материаллардан шаклланган. Муассис устав фондини корхона балансида ҳисобда турган ўтган йиллардаги зарарлар, АВ ва ТМҚлар (материаллар, ­1000-счёт) суммасига камайтиришга қарор қилди. Корхонанинг устав фонди 300 000 000 сўмни, 1.01.2021 йилдаги ҳолатга кўра ўтган йиллардаги зарарлар – 150 000 000 сўмни, қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган санадаги АВларнинг қолдиқ қиймати – 60 000 000 сўмни, қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилган санадаги ТМҚларнинг баланс қиймати – 70 000 000 сўмни ташкил этади.

1. УФни камайтириш ҳисобига АВ, ТМҚларни бериш ҳамда ўтган йиллардаги зарарларни сўндириш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

2. УФ миқдори камайтирилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

1 МЧЖ устав фондини унинг иштирокчиси улушининг номинал қийматини камайтириш ва ўтган йиллардаги зарарларни қоплаш йўли билан камайтиришда қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

● 8330-Пай ва улушлар» счётининг дебети

● 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти кредити.

Муассиснинг УФдаги улушни камайтирадиган қарзини акс эттириш учун 6640-«Муассисларнинг улушларини камайтиришда уларнинг улушлари бўйича қарз» счётини очишни тавсия қиламиз.

Корхонанинг устав фондини камайтириш ҳисобига АВнинг баланс қиймати бўйича чиқиб кетишида қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Муассиснинг корхона УФдаги улуши камайтирилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6640-«Муассисларнинг улушларини камайтиришда уларнинг улушлари бўйича қарз»

 

УФни камайтириш ҳисобига АВ берилди

 

6640-«Муассисларнинг улушларини камайтиришда уларнинг улушлари бўйича қарз»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

АВнинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0100-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

АВнинг жамланган эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

0200-«Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

АВнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси акс эттирилди

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

АВнинг чиқиб кетишидан зарар суммаси акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Корхонанинг устав фондини камайтириш ҳисобига таннархи бўйича ТМҚларнинг чиқиб кетишида қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Муассиснинг корхона УФдаги улуши камайтирилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6640-«Муассисларнинг улушларини камайтиришда уларнинг улушлари бўйича қарз»

 

УФни камайтириш ҳисобига материаллар берилди

 

6640-«Муассисларнинг улушларини камайтиришда уларнинг улушлари бўйича қарз»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Материаллар ҳисобдан чиқарилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1000-«Материалларни ҳисобга олувчи счётлар»

 

Материалларнинг чиқиб кетишидан фойда акс эттирилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Материалларнинг чиқиб кетишидан зарар суммаси акс эттирилди

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

2  Ўтган йиллардаги зарарларни қоплаш учун УФни камайтиришда муассисда ҳам, корхонада ҳам даромадлар юзага келмайди. Бинобарин, ушбу операция солиқ оқибатларини юзага келтирмайди.

АВ ва (ёки) материалларнинг чиқиб кетиши фойда келтирадиган бўлса, уларнинг чиқиб кетишидан кўрилган фойда айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м. 3-қ. 6-б., 463-м. 1-қ.).

Жисмоний шахс ҳисобланган муассис учун солиқ оқибатлари юзага келмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 326 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика