Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 13 / Жавоб берамиз

ХКни МЧЖга қайта ташкил этиш

 

Хусусий корхона мулкдори корхонани МЧЖга ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бунда эгалик улуши ва мулкдор ўзгармайди. 2020 йил учун бухгалтерия баланси якунларига кўра хусусий корхонада тақсимланмаган фойда мавжуд. 23-сон БҲМСнинг 61–63-бандларига мувофиқ ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхоналар вужудга келган корхоналарнинг бошланғич молиявий ҳисоботида шакллантирилган устав капиталини акс эттирадилар.

1. Хусусий корхонани МЧЖга қайта ташкил этиш учун ушбу корхонадаги мавжуд тақсимланмаган фойда тўлиқ тақсимланиши лозимми?

2. Тақсимланмаган фойда миқдорини нолга тенглаш мақсадида дивидендларни ҳисоблашда 5% миқдорида дивидендлардан солиқ бўйича солиқ мажбуриятлари юзага келадими? 

 

1 Ўзгартириш — янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 23-сон БҲМСнинг 5-б. «д» кичик б.).

Ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилаётган корхона вужудга келган корхона ҳақидаги ёзув Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилишидан олдинги кунда якуний молиявий ҳисобот тузиши чоғида даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш счётини ёпиш ва ўзгартирилаётган корхонанинг соф фойдаси суммасини таъсисчиларнинг ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарори (шартномаси)да белгиланган мақсадларга йўналтириш (тақсимлаш) амалга оширилади (23-сон БҲМСнинг 59-б.).

ХКда мавжуд тақсимланмаган фойдани уни МЧЖга қайта ташкил этиш учун тақсимлаш шарт эмас. Уни ХК мулкдорининг қарорига мувофиқ тақсимланмаган фойдани ҳисобга олувчи счётларда (8700) қолдириш мумкин.

 

2 ХК мулкдорига фойда суммасидан тўланадиган даромадлар солиқ солиш мақсадларида дивидендларга тенглаштирилади (СК 41-м. 4-қ). Резидент-жисмоний шахсларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига 5%лик ставка бўйича ЖШДС солинади (СК 381-м. 2-қ.).

ХК мулкдори ХК МЧЖга қайта ташкил этилишидан олдин тақсимланмаган фойда суммасини олишга қарор қилган тақдирда, дивидендлар тарзидаги даромаддан ЖШДС ҳисобланади ва тўланади.

 

Азизахон

ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 428 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика