Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 13 / Божхона

Кондиционерлар «музлатилди»

 

Товар-моддий бойликларни юк ҳужжатларида кўрсатмаган ҳолда республикамизга турли қинғир йўллар орқали олиб киришга бўлган уринишлар ҳамон учраб туради. Божхона органлари бундай контрабанда товарларининг йўлига ўз вақтида ғов бўлмоқда.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Тошкент-товар» божхона пости ходимлари хориждан келтирилган 6 дона «Саноат кондиционери»ни божхона кўригидан ўтказишганда божхона юк декларацияси ва юк-кузатув ҳужжатларида қиймати 1,5 млрд сўмлик бу товарларнинг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлигини аниқлашди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга 174 млн сўм қўшимча божхона тўловлари тўланиши маълум бўлди.

Яна бошқа бир ҳолатда пойтахт шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Чуқурсой» божхона постига «Эркин муомалага чиқариш» божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган хўжалик товарларини божхона кўригидан ўтказишди. Натижада божхона юк декларацияси ва юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 245 млн сўмлик 4 900 дона манометрлар борлиги фош этилди.

Шунингдек, ҳужжатларда қайд этилган 6 288 дона сув иситгич товарларининг ТИФ ТН коди нотўғри таснифланганлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати 1 млрд 257 млн сўмлик мазкур сув иситгич товарларига 851 млн сўм божхона тўловлари тўланиши лозимлиги маълум бўлди.

Давлат божхона қўмитаси, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ва «Чуқурсой техник идораси» ҳамда «Чуқурсой» божхона пости ходимлари ҳамкорлигида хориждан Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамиятлардан бирининг номига келтирилган 4 та юк контейнери тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Натижада юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва кўрсатилганидан ортиқча бўлган қиймати 7 млрд 764 млн сўмлик 883 105 дона парфюмерия товарлари борлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш бошқа ҳолатда Наманган вилоятида фаолият олиб борувчи жамият номига келтирилган юк контейнери кўздан кечирилганда, унда юк-кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган ҳамда қайд этилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 1 млрд 123 млн сўмлик 744 546 дона атир-упа маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

Прочитано: 284 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика