Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Ёнғин хавфсизлиги

Қишнинг бир куни…

 

Халқимизда «Қишнинг бир куни қолса ҳам – қўрқ» деган нақл бор. Бу бежиз айтилмаган, албатта.

 

Февраль ойи нисбатан илиқ келгани билан ҳали қишнинг аёзи ўқтин-ўқтин сезилиб турибди. Иситиш асбобларидан фойдаланишда давом этаётган эканмиз, уларнинг соз ҳолда ишлашини таъминлашимиз, бир сўз билан айтганда, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишимиз даркор.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари биз учун асосий дастуриамал бўлиши лозим. Мазкур ҳужжатда одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари назарда тутилган. Эндиликда фавқулодда давлат аҳамиятига эга бўлган йирик ижтимоий-маданий объектларда ёнғин-техник комиссияси тузилмоқда ва объектнинг ёнғин хавфсизлиги паспорти ишлаб чиқилмоқда.

Бино ва иншоотлар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ майдонлардан материаллар, ускуналар ва идишлар қўйиладиган омбор сифатида, транспорт воситаларининг тўхташ жойлари учун, бино ва иншоотларни қуриш учун фойдаланишга рухсат этилмайди.

Шуни билиш лозимки, Қоидалар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар бошқа ташкилотлар, уларнинг ходимлари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ва фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади.

 

Исроил Ҳафизов,  

ЎзМТРК «Media markazi» ДУК ЁХТТЭБ ЁН ва
ПБ мутахассиси, оддий аскар.

Прочитано: 577 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика