Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Биз яшайдиган уй

Уйни 2 та УМШ бошқара оладими?

 

Кўп квартирали уй – бу бино ичидаги коммуникациялар билан бирлаштирилган ягона, мураккаб муҳандислик-техник объект ҳисобланади. ККУ Кўп квартирали уй улушли мулк ҳуқуқи асосида жойларнинг мулкдорларига тегишли бўлган умумий мулк элементларини ўз ичига олади. Уйдаги умумий мол-мулкни сақлаб туриш ўзаро боғлиқ бўлган уй ичидаги коммуникацияларнинг фаолият юритишини ҳисобга олган ҳолда амалга ошади.  

 

Фараз қилайлик, агар уйга 2 та УМШ ёки 2 та БТ хизмат кўрсатаётган бўлса, демак, бир уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш бўйича 2 та ишлар режаси, 2 та даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш лозим бўлади. Бир уйдаги мулкдорларнинг мажбурий бадаллари (тўловлари) миқдори ҳам турлича бўлади. ККУни сақлаш учун ягона ёндашув бўлиши зарур, акс ҳолда бу ҳаракатларнинг келишилмаслиги, бошбошдоқлик ва тартибсизликка олиб келади.

«Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасида битта кўп квартирали уйни бошқаришда ККУни бошқаришнинг қуйидагилардан иборат битта усулини танлашни назарда тутади:

  • бевосита жойларнинг мулкдорлари томонидан;
  • юридик шахс бўлган бошқарувчи ташкилот томонидан ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлган бошқарувчи томонидан шартнома асосида;
  • битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот томонидан.
Прочитано: 333 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика