Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Хўжалик юритиш қоидалари

Унитар корхона ва МЧЖ: ким қанча солиқ тўлайди

 

МЧЖ унитар корхонанинг (УК) ягона таъсисчиси ҳисобланади. МЧЖ УКни бошқаришдан ташқари ҳеч қандай хўжалик фаолияти билан шуғулланмайди. Ўз навбатида, МЧЖ таъсисчиси жисмоний шахсдир. Ҳар йили таъсисчининг қарори билан УК МЧЖга дивидендлар ҳисоблайди ва барча ҳисобланган суммани дивидендлардан солиқни ушлаб қолмаган ҳолда МЧЖнинг ҳисобрақамига ўтказади. МЧЖ олинган маблағларнинг бир қисмини ўз эҳтиёжларига йўналтиради: иш ҳақи, солиқлар ва ажратмалар учун тўловлар, қолган қисмини дивиденд сифатида МЧЖ таъсисчисига ҳисоблайди. МЧЖ таъсисчисига дивидендлардан солиқни айириб ташлаган ҳолда дивидендларни ўтказади.

1. УК ва МЧЖнинг ҳаракатлари қонунийми?

2. УК фойданинг бир қисмини МЧЖга уни сақлаб туриш учун ўтказиш ҳуқуқига эгами? Ушбу маблағлар солиққа тортиладими?

3. Тўлов манбаида солиқни ушлаб қолгандан сўнг, УК фойданинг бир қисмини тўғридан-тўғри МЧЖ таъсисчиси – жисмоний шахсга дивиденд сифатида ўтказишга ҳақлими?

4. УК солиқни ушлаб қолмаган ҳолда дивидендларни МЧЖга ўтказиш ҳуқуқига эгами? 

 

1 Ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади (ФК 70-м. 1-б.)

Тадбиркорлик субъектлари юридик шахс бўлган бошқа тадбиркорлик субъектларининг муассислари (иштирокчилари) бўлиш ҳуқуқига эга («Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун 8-м. 3-хатбошиси.).

Яъни, тадбиркорлик субъекти бўлмиш МЧЖ, унитар корхоналар бўлиши мумкин бўлган бошқа тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларни ташкил этиш ҳуқуқига эга. Шу билан бирга УК юридик шахс ҳисобланади (ФК 39-м., 1-б.)

2 та юридик шахс – МЧЖ ва УК ўртасидаги шартномага биноан унитар корхона жамият томонидан кўрсатилган бошқарув хизматлари учун ҳақ тўлаши мумкин.

УК томонидан олинган даромадни МЧЖ муассис ва мулк эгаси сифатида дивидендлар шаклида олиши мумкин.

 

2 Агар бир тижорат корхонаси бошқа тижорат корхонасига сақлаб туриш учун маблағларни ўтказса, бу маблағлар олувчининг даромади хисобланади. Мазкур ҳолда МЧЖ томонидан унинг УКдан олинган маблағлар МЧЖ умумий даромадининг бир қисми сифатида ҳисобга олиниши ва солиққа тортилиши лозим. Ушбу норма Солиқ кодексининг 2007 йилдаги таҳририда ҳам, янги таҳририда ҳам кўрсатилган.

Агар МЧЖ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлса, у ҳолда бу даромад:

1) ёхуд, агар бошқарув хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома тузилган бўлса, 4% ставка бўйича солиққа тортилади (СК 467-м.1-б.) ва МЧЖнинг хизмат кўрсатишдан олган даромади ҳисобланади;

2) ёхуд, агар юқори турувчи органни сақлаб туриш учун айнан фойдадан ажратмалар амалга оширилса, бошқа даромадлар қатори асосий фаолиятдан олинадиган ставка бўйича солиққа тортилади (СК 297-м. 3-қ. 27-б., 468-м. 3-қ.).

2-вариант мунозаралар туғдириши мумкин, сабаби тадбиркорлик субъектлари (МЧЖ, УК) фаолиятига тааллуқли қонун ҳужжатларида «сақлаб туриш учун ажратмалар» тушунчасининг ўзи мавжуд эмас. Шунинг учун бундай тўлов, фикримча, хизматлар кўрсатишдан тушум (1-вариант) ёки муассисга фойдадан тўланадиган дивидендлар сифатида талқин этилиши мумкин.

Агар МЧЖ ҚҚС ва фойда солиғининг тўловчиси бўлса, у ҳолда кўрсатилган даромад:

1) ёхуд, бошқарув хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган тақдирда ҚҚС солинади ва фойда солиғини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ялпи даромадга киритилади (СК 239-м. 2-қ. 1-б., 297-м. 3-қ. 1-б.)

2) ёхуд бу солиқ солиш мақсадларида ялпи даромадга киритиладиган бошқа даромадлардир. Юқорида келтирилганидек, бу вариант жуда мунозарали, қолаверса, ўзингиз ёзганингиздек, бошқарув хизматларини кўрсатаётган экансиз. Эслатиб ўтаман, хизматлар кўрсатишга, ҳатто улар ҳақ тўловисиз бўлганда ҳам, ҚҚС солиниши керак (СК 239-м. 2-қ. 2-б., 297-м. 3-қ. 27-б.)

 

3 Йўқ, корхона, шу жумладан УК ўзининг муассисидан ташқари ҳеч кимга дивидендлар тўлай олмайди. Эслатиб ўтаман, юридик шахснинг фойдасини ушбу юридик шахснинг иштирокчисига тегишли улушлар бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад дивидендлар деб эътироф этилади (СК 41-м. 1-қ. 1-б.). Шунга ўхшаш таърифлар олдинги даврларда бўлган эди (2007 йил таҳриридаги СК 22-м.).

 

4 Йўқ, корхона фаолиятидан олинган фойдадан дивидендларни солиқ солинмасдан ўтказиш мумкин эмас.

Дивидендларга солиқ солиш тартибида 2007 йил таҳриридаги Солиқ кодекси билан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси орасида фарқланишлар мавжуд.

 

2020 йилга қадар

Олдинги солиқ даврларида, 2020 йилга қадар дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинар эди (2007 йил таҳриридаги СК 156-м.). 2018 йилда ва ундан олдин дивидендларга 10 фоиз ставкада солиқ солинган (Президентнинг бюджетга доир қарорларига мувофиқ), 2019 йилда эса ЎзР резидентларига тўланадиган дивидендларга – 5 фоизлик ставкада солиқ солинди (2007 йил таҳриридаги СК 159-1-м. 2-қ.). Тобе корхоналар томонидан олдин тўланган солиқни ҳисобга олиш назарда тутилган эмас.

 

2020 йилдан бошлаб

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига «дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган жами суммаси» тушунчаси киритилди. Солиқ агенти мазкур суммани қуйидагича аниқлайди: дивидендларнинг ҳисобланган суммасидан ушбу юридик шахс томонидан жорий даврда ва ўтган даврларда олинган дивидендларни тақсимлаш санасидаги дивидендлар суммасидан айрилгани, бунда ушбу олинган дивидендлар суммаси аввал ушбу мақсадларда ҳисобга олинмаганлиги шарт қилинади (СК ­345-м. 3-қ.) Ҳақиқатда бу олдин тўланган дивидендлардан солиқни ҳисобга киритиш деганидир.  

 

МИСОЛ

Хўжалик операциясининг мазмуни


Счётлар корреспонденцияси


Сумма (млн сўм)


дебет

 

кредит


УКда ҳисоб юритиш

 

Солиқлар тўлангандан кейин УК томонидан фойда олинган

 

9910-«Якуний молиявий натижа»

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)

 

100

 

Таъсисчининг қарорига мувофиқ барча фойда МЧЖнинг дивидендлари сифатида тақсимланган

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

100

 

Дивидендлардан солиқ у тўланган пайтда ушлаб қолинган (100 х 5 %)

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (дивидендлардан солиқ)»

 

5

 

Дивидендлардан солиқ бюджетга ўтказилган

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (дивидендлардан солиқ)»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5

 

Дивидендлар МЧЖга ўтказилган

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

95

 

МЧЖда ҳисоб юритиш

 

МЧЖнинг УКнинг фойдасини дивидендлар сифатида тақсимлаш бўйича қарори ҳисобга олинган (солиқ айириб ташланган)

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»

 

95

 

Солиқлар айириб ташланган ҳолда ҳ/р га дивидендлар олинган

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4840-«Олинадиган дивидендлар»

 

95

 

МЧЖнинг таъсисчиси – жисмоний шахснинг қарорига мувофиқ УКдан дивидендлар сифатида олинган дивидендларнинг 50 %и тақсимланган

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

47,5

 

Дивидендларга солиқ ҳисобланмайди, сабаби олдин олинган дивидендлар суммаси ҳисобга киритилган

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (дивидендлардан солиқ)»

 

0

 

Ҳ/рақамдан кассага чек бўйича тўлашга маблағлар олинган ва кассадан жисмоний шахс – муассисга тўланган

 

6610-«Тўланадиган дивидендлар»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

47,5

 

 

2020 йил ва ундан кейин ҳам УК ва МЧЖ дивидендлар берилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар тўлов манбаида солиқ агенти томонидан ушлаб қолинадиган, дивидендлар ва фоизлар сифатида тўланадиган даромадларга электрон Солиқ ҳисоб-китобини тақдим этадилар (СК 345-м. 5-қ.; 3-илова, АВ рақами 3221, 24.02.2020 й.). Худди шундай ҳисоб-китобларни олдинги солиқ даврларида ҳам тақдим этиш керак бўлган.

 

Ольга Бусарова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1187 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика