Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Биз яшайдиган уй

Қурувчиларнинг онлайн-рейтинги ишга туширилди

 

Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги reyting.mc.uz манзили бўйича қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рейтингини ишга туширди. 

 

Компаниялар 6 гуруҳдан иборат ва 71 кўрсаткични ўз ичига олувчи мезонлар асосида баҳоланади. Рейтингни белгилашда ташкилотнинг малакали мутахассисларининг мавжудлиги, молиявий кўрсаткичлари, иш тажрибаси ва унинг юқори сифатли бажарилиши, техник база ва рақобатбардошлик ҳисобга олинади.

Қурувчининг рейтингини солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР) орқали билиб олиш мумкин. Айни пайтда порталга 36 мингдан ортиқ қурилиш компанияси киритилган.

Ресурснинг ишга туширилиши Вазирлар Маҳкамасининг 9.11.2020 йилдаги 699-сон қарорида назарда тутилган. Рейтинглар ҳисобини юритиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ДСҚ, Давстатқўм ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг биринчи раҳбарлари масъул этиб белгиланди.

 

gazeta.uz.

 

 

Мавзувий сонни махсус мухбиримиз Ирина Гребенюк олиб боради.

Прочитано: 150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика