Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Биз яшайдиган уй

Янги қурилишлардаги тўхташ жойларига солиқ солинмоқда

 

2021 йил 1 январдан кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғига тортиш объектига айланди. Гап замонавий қурилиш объектларидаги ер ости тўхташ жойлари хусусида кетмоқда. Бундай тўхташ жойи солиқ базасининг 0,23 фоизи миқдоридаги ставкада солиққа тортилади. Бу Солиқ кодексининг 419-моддасига киритилган ўзгартиришда назарда тутилган (30.12.2020 йилдаги ЎРҚ-659-сон Қонуннинг 2-м. 18-б.) 

 

Молия вазирлиги ўзининг Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2021 йил 1 январдан киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги ахборот хабарида (30.12.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/3200-сон) ушбу норма, амалиётда кўп квартирали уйларнинг ер ости қаватида жойлашган автомашина турар жойларига кадастр қиймати белгиланган ҳолда кадастр ҳужжатлари расмилаштирилиши сабабли аниқлаштирувчи хусусиятга эга эканлигини тушунтирди.

Мисол тариқасида автомашина турар жой кадастр қиймати 12 млн сўм миқдорида белгиланганлиги келтирилган. Ушбу қийматга нисбатан 0,23 фоиз миқдорида солиқ ставкаси қўлланилади. Тегишли равишда бир автомашина турар жойи учун йиллик жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиқ суммаси 27,6 минг сўмни ташкил этади (Ахборот хабарининг 7.3-б.).

«Кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган» автомашина турар жойлари деганда нимани назарда тутишади? Бу кўп квартирали уйлар ёки турар жой комплекслари билан ягона яхлитликни ташкил этувчи янги қурилишлардаги ер ости тўхташ жойлари ва автостоянкалардир. Ҳозирда деярли барча янги қурилаётган объектлар ер ости тўхташ жойлари билан бирга лойиҳалаштириляпти.

Ҳозирги кунда жисмоний шахсларга тегишли бўлган гаражлар ер солиғи ва мол-мулк солиғига тортилмоқда, дейилади Молия вазирлигининг Ахборот хабарида. Ҳовлилардаги ва йўл четларидаги ўзбошимча қурилган очиқ тўхташ жойлари ҳозирча ҳисобга олинаётгани йўқ. Бу, албатта, ўткинчи воқелик.

Янги норма қуйидаги жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  •  турар жойи ҳовлисида ўзининг автомашинаси учун жойни ободонлаштиришга қарор қилган жисмоний шахсларга;
  • юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш хизматидан (пуллик авто тураргоҳ) фойдаланувчи жисмоний шахсларга. Бу ҳолда солиқ тўловчи бўлиб юридик шахс ҳисобланади.

«Автомашина турар жойи» тушунчасига қонун ҳужжатларимизда ҳозирча таъриф берилгани йўқ. Модомики у кўчмас мулк сифатида ҳуқуқ объекти бўлаётган экан, унинг эгаси мазкур мулкни хусусий мулк ҳуқуқида тасарруф этиши мумкин бўлади: сотади, мерос қолдиради, ҳадя қилади, ижарага беради ва ҳ.к. Бу масала долзарблик касб этмоқда ва ер ости тўхташ жойлари ва автостоянкалар билан жиҳозланган кўп квартирали уй-жой фондининг муттасил қурилиши муносабати билан батафсил ҳуқуқий тартибга солинишни тақозо этмоқда.

Прочитано: 280 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика