Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Биз яшайдиган уй

Огоҳлантириш йўқми – жавобгарлик ҳам йўқ

 

Совуқ сув ҳисоблагичини давлат қиёсловидан ўтказиш муддати келиб қолибди, сув таъминоти ташкилоти бу ҳақда бизни огоҳлантирмади. Шунга қарамасдан мен Давлат хизматлари кўрсатиш туман марказига бориб, қиёсловдан ўтказиб бериш тўғрисида ариза топширдим. Бир ой ҳам ўтди – ҳеч ким чурқ этмади. Туман «Сувсоз»га қўнғироқ қилган эдим, менга пандемия вақтида қиёслашдан ўтказиш муддатлари бошқа вақтга ўтказилганлиги муносабати билан ҳозирда метрологик хизматлар ҳамда сув ўлчагичларни қиёсловдан ўтказувчи сув таъминоти ташкилотлари ходимларининг юмушлари ортганлигини айтишди. Истеъмолчиларни оралиқ қиёслашдан ўтказиш ва ҳисоблаш ускуналарини қиёслаш муддатлари тугаганлиги ҳақида хабардор қилишдаги кечикишларга мана шу сабаб бўлган.

Қиёслашдан ўтказиш муддатлари кечикканлиги туфайли менда муаммолар юз бермайдими?

Бу масалани тартибга соладиган норма мавжудми? 

 

– Таъминотчи корхона ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

Талабгорнинг таъминотчи корхона томонидан белгиланган муддатда расмий равишда огоҳлантирилмаслиги ҳисобга олиш ускуналарини ўз вақтида қиёсловдан ўтказмаганлик учун айбдорликни келтириб чиқармайди (Маъмурий регламентнинг 7-б.).

Прочитано: 359 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика