Совуқ ёки иссиқ сув ҳисоблагичи қиёсдан ўтказиш учун берилган. Бир ойдан ортиқ вақт ўтдики, сув ўлчагич ҳали ўрнатилмади. Бу ҳолда сув истеъмоли учун абонент билан ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади?
– Ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказиш учун ечиб олинганда, етказиб берилган ичимлик суви ва иссиқ сув учун ҳисоб-китоб ҳисобга олиш қиёслашдан ўтказишга қадар бўлган олдинги 3 ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Ҳисоб-китобнинг бундай тартиби бир ойдан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.
Ҳисобга олиш ускунаси бир ой муддатда ўрнатилмаган ҳолларда ҳисоб-китоб ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади (Маъмурий регламентнинг 8-б.).