Norma.uz
Норма маслахатчи / 2021 йил / № 6 / Биз яшайдиган уй

Қиёсдан ўтказганлик учун ҳақ тўланди. Йиғим кимга тушади?

 

Давлат хизматлари марказлари иссиқ сув ҳисоблагичини ечганлик, қиёслашдан ўтказганлик, ўрнатганлик учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида ҳақ оладилар.

Ушбу йиғим қаерга кетади? 

 

Жисмоний шахслардан иссиқ сув (совуқ сув) ҳисоблагичини ечиш, қиёслашдан ўтказиш, ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. У қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • 20 фоизи – Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;
  • 10 фоизи – ЎзР Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);
  • 50 фоизи – метрология хизматининг ҳисобрақамига ўтказилади (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш бўйича мурожаат қилинганда);
  • қолган маблағлар таъминот корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказилади. Бунда, ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминловчи корхонанинг маблағлари ҳисобидан қопланади (Маъмурий регламентнинг 15-б.).
Прочитано: 343 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика