Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида йўл ёқасида фуқаро З.Б. ўз бошқарувидаги «Эпика» автотранспорт воситасига ортилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 50,4 млн сўмлик 577 қути «Флуимуцил 100 мг» ва 50 қути «Heparin Injection IP 5000 IU 5 мл» номли дори воситаларини шартли харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Энг муҳими – сифати шубҳали бўлган дорилар истеъмолчига етиб бормади.