Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 06 / Божхона

Велосипедни «кашф этолмади»

 

Божхона органлари сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши олдини олишда сергакликни қўлдан бой бераётганлари йўқ.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари «Тошкент-товар» божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда «Чуқурсой техник-идора» темир йўл чегара божхона пости орқали Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ номига келтирилган юк контейнерини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказишди.

Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган оғирлиги ярим тоннани ташкил этувчи салкам 316 млн сўмлик велосипед шиналари борлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур товарларга 121 млн сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Прочитано: 342 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика