Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 06 / Жавоб берамиз

Бозор қийматига асосланинг

 

Бизнинг МЧЖ балансида қолдиқ қиймати нолга тенг бўлган бино ҳисобда туради.

Унинг қолдиқ қиймати нолга тенг бўлса, мол-мулк солиғи қандай тўланади? 

 

Тўлиқ амортизация қилинган бино бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича унинг 3 йилда камида 1 марта аниқланадиган қайта баҳоланган (бозор) қиймати солиқ базаси ҳисобланади (СК 412-м.).

Тўлиқ амортизацияланган бино қийматини қуйидаги икки усулдан бири орқали аниқлаш мумкин:

● солиқ тўловчида мавжуд баҳолаш ташкилотининг маълумотлари бўйича (масалан, корхона кредит олган ва унда бундай баҳолаш мавжуд бўлса);

● мустақил равишда, шунга ўхшаш объектларнинг қиймати асосида – кўчмас мулк сайтлари, ОАВ, кўчмас мулк биржаси маълумотлари бўйича.

Мустақил равишда ўтказилган баҳолаш объектнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлиши мумкин. Шу боисдан солиқ тўловчи баҳоловчи ташкилотлар хизматидан фойдаланишга ҳақли.

Баҳолаш фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган ташкилот томонидан ўтказилган баҳолаш солиқ тўловчининг ҳисоб-китобларидан фарқ қиладиган бўлса, солиқ тўловчи солиқ суммаси тўғрисидаги аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишга ҳақли бўлади (МВ ва ДСҚнинг 10.01.2020 йилдаги ­06/04-01-32/59 ва 17/3-00726-сон ахборот хабарининг III бўлими 1-б.).

Прочитано: 689 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика