Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 06 / Амалий бухгалтерия

Хатолар устида ишлаш

 

2018 йилда ЯСТ тўловчиси бўлган корхона АВ сотиб олиш учун кредит олган. 2018 йилнинг ноябрь ойида 100 млн сўм миқдоридаги асосий қарзни сўндириш учун тўланган суммани хато равишда 9610-счётга ҳисобдан чиқарилган. 2020 йилда кредит тўлиқ сўндирилган. Шунда 7810-счётда банкдан 100 млн сўмлик кредиторлик қарзи қолганлиги натижасида бухгалтерия ҳисобидаги хатолик аниқланган.

2018 йилда бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатолик 2020 йилда қандай тузатилади? 

 

– Кредит олинганда ҳар йилнинг охирида кредитнинг жорий қисми қуйидаги бухгалтерия проводкаси орқали кўрсатилади:

● 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари» счёти дебети

● 6950-«Узоқ муддатли мажбуриятлар – жорий қисми» счёти кредити.

Асосий қарз 2018 йилда сўндирилганда 100 млн сўм хато равишда 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» счёти бўйича харажатларга киритилган. Аслида ушбу сумма харажат ҳисобланмаган, бу узоқ муддатли кредитнинг жорий қисмини сўндириш бўлган, уни 6950-счётнинг дебети бўйича акс эттириш лозим эди. Корхона кредитнинг жорий қисмини 6950-счётда ажратиб кўрсатган бўлганда, хатолик 2018 йил учун бухгалтерия баланси тузилаётганда аниқланган бўларди, чунки у 6950-счётда сўндирилмаган ҳолатда қоларди.

Проводкада хатоликка йўл қўйилганлиги натижасида 2018 йил учун корхона фойдаси 100 млн сўмга камайган, шунингдек ушбу сумма 7810-счёт кредити бўйича ҳисобда акс этгани ҳолатда қолган.

Хатолик қайси йилда аниқланган бўлса, ўша даврдаги бухгалтерия ҳисобида тузатилади. Саволдан келиб чиқадиган бўлсак, сиз уни 2020 йилги бухгалтерия ҳисобида тузатмоқчисиз ҳамда мазкур тузатишларни ҳисобга олган ҳолда молиявий ва солиқ ҳисоботларини топширмоқчисиз.

Бухгалтерия ҳисобида хатони тузатишда хатолик суммасининг муҳимлилиги мезонидан келиб чиққан ҳолда проводкалар берилади. Ҳар бир корхона мазкур мезонни мустақил белгилайди ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиради. Хатони 100 млн сўм корхона учун муҳим ёки муҳим эмаслигидан келиб чиққан ҳолда тузатишингиз лозим.

Хато муҳим бўлса, 2020 йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосига ўзгартириш киритган ҳолда бухгалтерия проводкалари билан тузатилади (АВ томонидан 27.08.1998 йилда 484-сон билан рўйхатдан ўтказилган 3-сон БҲМСнинг 17.1-б.):

● 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари» счёти дебети

● 8720-«Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)» счёти кредити.

Хато муҳим бўлмаса, у қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан тузатилади:

● 7810-«Узоқ муддатли банк кредитлари» счёти дебети

● 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счёти кредити.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика