Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 05 / Хотира

Маслаҳатчи дўст эди

 

Мамлакатимизда меҳнат ҳуқуқи бўйича етакчи эксперт – Рисқуллаев Абдусалом Абдувалиевич оламдан ўтди.

Абдусалом ака ҳарбий хизматдан сўнг 1983 йилда Тошкент давлат университетини битириб, кўп йиллар давомида республика аҳамиятидаги давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият юритди. 10 йилдан ортиқ (1991–2005 йиллар оралиғида) Давлат меҳнат инспекциясининг бошлиғи – Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бош ҳуқуқий инспектори, 2005–2011 йилларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси юридик бўлимининг мудири бўлиб ишлади.

Ҳам хизмат тақозосига кўра, ҳам меҳнат ҳуқуқини чуқур билувчи юқори малакали мутахассис бўлганлиги боис А.А.Рисқуллаев Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонун, меҳнат ҳамда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этди. «Norma» нашриёти томонидан чиқарилган меҳнат муносабатларига оид бир қатор китоблар муаллифи ва тўпламлар тузувчиси бўлди. Минглаб нусхаларда чоп этилган «Меҳнат дафтарчасини юритиш амалиёти», «Ходимлар бўйича менежернинг стол китобчаси» ва бошқа нашрлар ҳозирги кунга қадар ташкилотларнинг кадрлар бўлими ходимлари учун қимматли қўлланма бўлиб қолмоқда.

Абдусалом Рисқуллаев қарийб 20 йил мобайнида доимий равишда «Norma» компаниясининг меҳнат ҳуқуқи бўйича етакчи эксперти бўлиб келди – дастлаб компания билан яқиндан ҳамкорлик қилди, кейин эса 2011 йилда штатдаги ходимга айланди. Шу йиллар давомида «Солиқ ва божхона хабарлари»-«Налоговые и таможенные вести, «Норма маслаҳатчи»-«Норма» газеталарининг «Кадрлар бўлими» рукнида бериб борилган Абдусалом Рисқуллаевнинг тушунтириш ва тавсиялари кадрлар бўлими ходимларида катта қизиқиш уйғотди. Айнан шу материаллари туфайли А.А.Рисқуллаев 2013 йилда «Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида» республика танловининг ғолиби бўлди.

Фаолиятининг сўнгги йилларида А.А.Рисқуллаев «Norma» профессионал ривожланиш ўқув марказида маърузалар қилиб, Марказ тингловчилари билан ўзининг меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги билимлари билан ўртоқлашди.

Бир сўз билан айтганда, Абдусалом Рисқуллаевнинг фаолияти бизнес ҳамжамиятининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилди.

Абдусалом Рисқуллаев ўз соҳасининг билимдон кишиси бўлишидан ташқари, спортга яқиндан ҳамроҳ эди, хусусан, бокс бўйича СССР спорт устаси унвони соҳиби бўлган. У киши намунали оила бошлиғи, 3 нафар қизнинг отаси ва 4 нафар набиранинг суюкли бобоси эди.

Ажойиб мутахассис, меҳнаткаш ва олижаноб инсон Абдусалом аканинг ёрқин хотираси қалбимизда доимо сақланиб қолади.

 

«Norma» Мчж раҳбарияти ва жамоаси.

Прочитано: 353 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика