Давлат корхонаси умумий овқатланиш учун мўлжалланган жойни хусусий тадбиркорга ижарага беради.
Ижарага берувчи ижарачидан ижарага олинган кўчмас мулк бўйича ер солиғи суммасини қоплашни талаб қилиши мумкинми?
– Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ер солиғини ижарага берувчи тўлайди (СК 425-м., 2-қ.)
Қонунчиликда электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига қоплаб берилиши кўзда тутилган (Низом 48-51-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова.). Ижарага олувчи томонидан ижарага берувчига ресурс солиқларини, шу жумладан ер солиғини қоплаш назарда тутилмаган.
Ижарага берувчи ижара объекти билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда ижара харажатларини ҳисоблаб чиқиши керак. Бунда ер солиғи суммаси ҳам ҳисобга олинади.