Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 05 / Жавоб берамиз

Ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлашга тўловлар ЖШДСдан озод этилган

 

Бошланғич ёрдам пули ва уй-жой ижараси учун компенсация жами даромадга киритилмайди ва ЖШДС солинмайди. Бунга ДСҚнинг матбуот хизмати soliq.uz сайтида эълон қилинган Президентнинг «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (11.01.2021 йилдаги ­ПҚ-4940-сон) шарҳида эътибор қаратди. 

 

Шунингдек матбуот хизматининг тушунтиришича, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга қуйидагича ҳақ тўланади:

● БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;

● уй-жойни ижарага олганлик учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси.

Тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббий ходим олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пункти ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда:

● 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули:

● уй-жойи бўлмаганларга 3 йил давомида хизмат уйлари ёки БҲМнинг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

Имтиёзлар бакалавриат ёки магистратурани (таълим шаклидан қатъи назар) тугатгандан кейин 3 йил мобайнида ишга қабул қилинган ОТМ битирувчиларига татбиқ этилади. Уй-жой ижараси учун компенсация ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади.

Ҳар ойлик пул компенсацияси ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ва бухгалтерия томонидан иш ҳақи билан бирга тўланади.

Чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ёки тиббий муассасадан бошқа тегишли ташкилотга ўтганда тўловлар белгиланган муддат тугагунига қадар давом эттирилади.

Қуйидаги ҳолларда уй-жой ижараси учун компенсация тўлови муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин:

● бепул хизмат уйи берилганда;

● уй-жой сотиб олинганда;

● иш жойидан бўшатилганда.

Охирги ҳолатда мутахассислар ҳам, тиббиёт ходимлари ҳам бошланғич ёрдам пули суммасини тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтаришлари керак.

Рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 7.06.2019 йилдаги 471-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган ҳудудлар олис ва чекка ҳудудлар ҳисобланади.

 

buxgalter.uz.

Прочитано: 476 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика