Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 05 / Жавоб берамиз

Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи компания етказиб берувчи билан ускунадан текин фойдаланиш шартномасини тузди. Шартномада ускунани етказиб бериш хизматлари қиймати белгиланди, шунингдек ушбу сумма битим хизматлар текин кўрсатиладиган тусда бўлганлиги боис тўланмаслиги кўрсатилган. Компания олинган ускуна ҳисобини 002-«Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» балансдан ташқари счётида юритади. Етказиб берувчи ҳар ой якуни бўйича компанияга «Тўловсиз» белгиси билан ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

1. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

2. Мазкур операция қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади? 

 

 

1 Корхона ускунадан текин фойдаланганда даромад олади. Даромад хизматларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Текин олинган хизматларнинг бозор қиймати ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим. Бундай ҳужжатлар, хусусан, юкни ортиш, етказиб бериш ёки беришга оид ҳужжатлар бўлиши мумкин (СК 299-м. 1, 2-қ., 3-қ. 1-б.).

Даромадни шартномада ва ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган хизматлар қийматига асосан аниқлашингиз мумкин. Фойда солиғини ҳисоблашда уни жами даромад таркибига киритиш лозим (СК 297-м. 3-қ. 10-б.).

 

2 Ускунадан текин фойдаланишдан олинган даромад фақат солиқ солиш мақсадларида аниқланади. У бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 336 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика