Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 05 / Жавоб берамиз

Қайта ишлашга берилган материаллар – буюртмачининг мулки

 

Корхона краности рельсларини қуриш ва кранни йиғиш билан шуғулланади. Иш якунлангач, буюртмачи ижрочи корхонага кран ва рельсларни берганлиги тўғрисида қайта ишлашга берилган материалларга оид далолатномани тақдим этади, ижрочи корхона эса кран ва рельсларни белгиланган кўринишда қайтарганлиги тўғрисидаги бажарилган монтаж ишлари бўйича далолатномани топширади.

Ижрочи қайта ишлашга берилган материаллар сифатида олинган краности рельслари ва кранни балансига кирим қилиши, кейин эса буюртмачига берилганда уларни ҳисобдан чиқариши лозимми? 

 

Йўқ, ижрочи қайта ишлашга берилган материал сифатида олинган краности рельслари ва кранни балансига кирим қилиши, кейин эса буюртмачига берилганда уларни ҳисобдан чиқариши керак эмас.

Рельслар ва кран қайта ишлашга берилган материал ҳисобланади. Уларга эгалик ҳуқуқи буюртмачида қолади. У ижрочига қайта ишлашга бериладиган материалларни бериш-қабул қилиш далолатномасини ишлар якунлангандан кейин эмас, балки ҳақиқатда материалларни ижрочига бераётганда расмийлаштириши лозим.

Қайта ишлашга берилган материаллар билан ишлаш бўйича операциялар Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олинади.

Мулк ҳуқуқи ташкилотга тегишли бўлмаган, бироқ шартнома шартларига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган ТМЗ балансдан ташқари счётларда шартномада назарда тутилган баҳо бўйича акс эттирилади (АВ томонидан 30.06.2020 йилда 3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 10-б.).

Ижрочи қайта ишлашга бериладиган материалларни олганда уларни 003-«Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» балансдан ташқари счётининг дебети бўйича қайта ишлашга берилган хом ашёни қайта ишлаш шартномасида назарда тутилган баҳо бўйича акс эттириши лозим. У рельслар ва кранни ўрнатиб бўлганидан кейин уларни бажарилган монтаж қилиш ишлари далолатномаси билан беради ва 003-счётнинг кредити бўйича ёзувни қайд этади. Ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари бўйича ЭҲФни алоҳида тақдим этади.

Прочитано: 487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика