Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 05 / Солиқ солиш

Эҳтиёт қисмларни алмаштиришда ҚҚС

 

Корхона сотиш учун эҳтиёт қисмларни ҚҚС билан олди, ҚҚС ҳисобга киритилди. Айни пайтда эҳтиёт қисмлар кафолатли таъмирлаш бўйича ўрнатилмоқда, уларнинг қиймати «UzAuto Motors» АЖ томонидан компенсацияланади. Уларга ҚҚС билан қопланадиган харажатларга ҳисобварақ-фактура тақдим этамиз. Ушбу сумма айланмамизга киритилмайди,  тегишинча унга ҚҚС солинмайди ва биз аввал ҳисобга қабул қилинган ҚҚСга тузатиш киритишимиз лозим.

Ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилиши қандай проводкалар билан акс эттирилади? 

 

– «UzAuto Motors» АЖ автомобилларни сотишда 3 йил муддатга кафолат беради. Корхонангиз «UzAuto Motors» АЖ дистрибьютори сифатида мижозларга кафолат бўйича эҳтиёт қисмларни алмаштириб беради, кейин эса «UzAuto Motors» АЖдан тўлов ундирилади. Бунда эҳтиёт қисмларни реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланма амалга оширилади (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 1-қ. 1-б.). «UzAuto Motors» АЖга ҳисобварақ-фактурани ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда тақдим этасиз. Олинган эҳтиёт қисмлар ҚҚС солинадиган айланмалар учун фойдаланилганлиги боис аввал ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритилмайди.

Автомобиль харидорлари учун эҳтиёт қисмлар кафолатли алмаштирилганда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Эҳтиёт қисмларни кафолатли алмаштирилди

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» («UzAuto Motors» АЖ)

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

Эҳтиёт қисмлар кафолати бўйича белгиланган таннарх ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 358 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика