Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 05 / Солиқ солиш

Қоидалар ҳамма учун бир хил

 

Нодавлат нотижорат ташкилоти хонани бепул ижарага олади ва тўғридан-тўғри хўжалик шартномалари бўйича коммунал хизматлар учун ҳақ тўлайди. Бинода ННТнинг ҳисоблагичларига уланган иккиламчи ижарачи мавжуд.

Иккиламчи ижарачининг коммунал харажатларни қоплаши ННТ учун қандай солиқ оқибатларига олиб келади?  

 

Иккиламчи ижара – ижарачи ижарага берувчининг розилиги билан, ижарага берувчининг олдида ижара шартномаси юзасидан жавобгарликни сақлаган ҳолда ижарага олинган мулкни (ижара объектини) бошқа шахсга иккиламчи ижарага топширадиган шартнома муносабати. Иккиламчи ижара шартномасига нисбатан худди ижара шартномасидаги каби қоидалар қўлланилади (ФК ­535-557-м.; «Ижара тўғрисида»ги Қонун; ­6-сон БҲМС 11-б., АВ рақами 1946, 24.04.2009 йил).

Агар ижара шартномасига мувофиқ электр ва (ёки) иссиқлик энергияси, сув, газ, коммунал хизматлар, алоқа хизматларининг қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаган ҳолда ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар миқдорида қопланиши лозим бўлса, бу қиймат ижарага берувчи томонидан ижарага олувчи номига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторда кўрсатиб ўтилади. Бунда ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлган коммунал хизматлар учун ижарага берувчи томонидан тўланган (тўланиши лозим бўлган) суммалар ижарага берувчининг харажатлари ҳисобланмайди. Ижарага олувчидан коммунал хизматлар учун олинган қоплаш суммаси ижарага берувчининг даромади ҳисобланмайди   (Низом 49, 50-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова.)

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 364 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика