Ҳар йилги инвентаризация, одатда, кўп вақт ва кучни талаб этади. Уни ўтказишга шай бўлиш учун қадамма-қадам йўриқномамиздан фойдаланинг.
1 Корхона раҳбари инвентаризацияни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариб, унда инвентаризация комиссиясини тайинлайди ва инвентаризация режасини тасдиқлайди. Ҳар қандай режани тасдиқлаш учун, уни кимдир тузиши керак...
Шу боис дастлаб инвентаризация комиссияси аъзолари белгиланади. Улар биргаликда инвентаризацияни ўтказиш режасини тайёрлашади, унда қуйидагиларни кўрсатадилар:
● инвентаризация ҳудуди;
● кўрсатилган ҳудудда қайта санашни ўтказадиган ходимлар (саноқ комиссияси);
● ҳар бир кўрсатилган ҳудудда қайта санашни ўтказишнинг муваққат ҳадлари.
Шундан кейин эса корхона раҳбари буйруқ чиқаради ва шу буйруқ билан ҳам комиссия таркибини, ҳам у томондан тузилган инвентаризацияни ўтказиш режасини тасдиқлайди.
2 Инвентаризация комиссияси товар-моддий қимматликларни инвентаризация рўйхатларини тайёрлайди.
3 Комиссия раиси моддий жавобгар шахслардан инвентаризацияни бошланишига товарга барча чиқим ва кирим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилганлиги ёки комиссияга берилганлиги ва уларнинг жавобгарлиги остида келиб тушган барча ТМҚ кирим қилинганлиги, чиқиб кетганлари эса харажатларга ҳисобдан чиқарилганлиги юзасидан тилхат олади.
4 Инвентаризация комиссияси буйруқ билан қайта санашни ўтказиш ва ТМҚнинг инвентаризация рўйхатларини тўлдириш бўйича ишчи (саноқ) комиссиясига тайинланган ходимларга йўл-йўриқ кўрсатади.
5 Инвентаризация бошланишидан олдин:
а) артикул/штрих коди/номи билан максимал равишда тўлиқ номенклатура маълумотнома-жадвални электрон шаклда шакллантириш зарур. Ушбу рўйхат омборда бўлган барча ТМҚни ўз ичига олиши керак;
б) инвентаризация бошланишидан бир кун олдин товар-моддий қимматликларини тайёрлаш зарур:
● уни идентификация қилиш учун зарур яхши ўқиладиган кодлар, ишлаб чиқарувчи артикуллари борасида омборда ТМҚни текшириш;
● маркировкасиз ёки ёмон ўқиладиган штрих кодли товарларни маркировка қилиш;
● стеллажлар орасидаги ўтиш йўлини бўшатиш. Улар ходимларнинг, юк ортувчининг ўтиши, зиналар ўрнатиш ва бошқалар учун имкон бериши керак;
● штрих кодининг ҳақиқатда ТМҚ артикулига тўғри келишини таъминлаш зарур;
● ТМҚни қайта санаш вақтида омбор биносидаги бўш жойларга жойлаштириш ёки қутиларга тўплаган маъқул;
в) инвентаризацияга жалб қилинган ходимлар ва уларнинг автотранспортини объектга киришини таъминлаш ва рухсатнома расмийлаштириш зарур;
г) инвентаризациянинг бошланиши ва уни ўтказиш вақтида ишга жалб қилинган омбор ходимларининг ҳозир бўлишини таъминлаш, ходимларнинг вазифаларини тақсимлаш зарур;
д) омбор ходимлари инвентаризация комиссияси аъзоларига инвентарланиши лозим бўлган ТМҚ артикуллари бўйича маслаҳатлар беришлари, инвентаризация жараёнида туғиладиган саволлар бўйича дарҳол ахборот тақдим этишлари шарт;
е) қайта санашни бошлаш вақтида объектда зиналар, бўш қутилар ва бошқа техник инвентарь, шу жумладан товарнинг олдига бориш учун бошқа ёрдамчи махсус техника билан таъминлаш зарур.
6 Қайта санашдан кейин комиссия ТМҚни инвентаризация рўйхатлари тўғри тўлдирилганлигини текширади. Агар эътирозлар бўлмаса, маълумотлар инвентаризацияга ишлов бериш дастурига киритилади. Агар камомад аниқланса, саноқ ва инвентаризация комиссиялари аъзолари биргаликда ТМҚни қайта санаб чиқишади.
7 Инвентаризация комиссияси инвентаризация бўйича барча ҳужжатларни кейинчалик ишлов бериш учун корхона бухгалтериясига беради.
8 Инвентаризация натижалари ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда бухгалтерия ходимлари инвентаризация натижаларини назорат текшируви ташаббуси билан чиқишлари мумкин.
Татьяна ЛИМАРЕВА.