Бирор-бир шахсга ўз маҳсулотингизни, товарларни, бошқа мол-мулкни текин бераётган, шу жумладан текин фойдаланишга бераётган ёки хизматларни текин кўрсатаётган бўлсангиз, ҚҚСни бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланг (СК 248-м. 3-қ. 2-б.).
Текин бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган ҳолатлар истисно этилади. Мазкур ҳолатларда ҚҚС ҳисобланмайди, сабаби бундай бериш реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланмайди (СК 239-м. 1-қ. 2-б., 2-қ. 2-б.).