Ишлаб чиқариш корхонаси 2020 йил 24 июнда ўзи ишлаб чиқарган эман дарахтидан тайёрланган паркетни экспорт қилган, бунинг учун харидор олдиндан 100% ҳақ тўлаган. 2020 йил 15 сентябрда харидор аввал харид қилинган эмандан тайёрланган паркетни толдан тайёрланган паркетга алмаштиришни илтимос қилди, нархи ва миқдори ўзгармади. Корхона бунга рози бўлди ва зарур алмаштиришни амалга оширди, бунда реимпорт ва экспорт расмийлаштирилди.
Алмаштирилган товар реимпорти ва экспорти қандай ҳужжатлар ва бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?